Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси: эзгу ташаббус бардавом бўлади
2022-02-08 17:03:21 134
Жорий йилнинг 2 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда 1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири эълон қилиниши муносабати билан ҳамда ушбу йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида амалий тадбирларга киришилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ўтган ҳафтада туманнинг Ибн Сино кўчаси бўйлаб ободонлаштириш ишларини ташкил этилишини ўрганиш давомида ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам жадаллаштириш, дарахтлар экишни кўпайтириш юзасидан масъулларга топшириқ берган эди.
Кеча туман раҳбари ушбу ҳудудга яна ташриф буюриб, белгиланган вазифалар ижросини кўздан кечирди.
Кўчага туташ бўлган “Ғаниев Нурали” фермер хўжалиги дала майдонлари четига 200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, ободонлаштириш доирасида кенгайтирилган ва бир қатор муҳандислик-коммуникация қурилиш ишлари олиб борилган кўча четига бундан аввалроқ экилган 350 дан зиёд манзарали дарахтларни муносиб парваришлаш, давом эттирилаётган ободлик ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги