Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик Камронбек Исмоилов “Ёш китобхон” танловининг Республика якуний босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади!

×

 2022-02-07 17:09:57    62

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази "Ёш китобхон" Республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

6-7 феврал кунлари ўтказилиши белгиланган танловнинг вилоят босқичи бугунги китобхонлик баҳсларида 15-19 ёш тоифасидаги ғолиблари аниқланди. 

Қувонарлиси, танловда иштирок этган Ўзбекистон тумани вакили - Республика ИИВ Фарғона академик лицей 3-босқич талабаси Камронбек Исмоилов шу ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. 

Эндиликда, танловнинг Республика якуний босқичида шу ёш тоифаси бўйича вилоятимиз шарафини билимга чанқоқ Камронбек ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Камронбек Исмоилов танловнинг ўтган йилги Республика босқичи ғолиби, Президент соврини- “Спарк” автомашинаси соҳиби Мухаммадфозил Исмоиловнинг акаси ҳисобланади. 

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи 20-30 ёш тоифаси баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги