Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мингтутдаги корхонада хўжаликда зарур бўлган 12 ҳил турдаги жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда

×

 2022-02-04 23:25:00    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Мингтут” маҳалла фуқаролар йиғинининг “ўсиш нуқталари", тадбиркорлик фаолиятлари, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Хусусан, туман ҳокими, 2-сектор раҳбари-туман прокурори ҳамда халқ қабулхонаси мудири ҳамроҳлигида ҳудуддаги “Clean House Best Ultra” МЧЖ фаолияти билан танишди. 

Маҳаллий аҳоли вакилларидан 30 нафарининг бандлиги таъминланган корхонада дазмол столи, оёқ кийими учун очиқ жавон, кийим илгич ва қуритгич каби 12 ҳил турдаги жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ишчилар Хитой, Россия технологиялари ҳамда маҳаллий асбоб-ускуна ва дастгоҳлар орқали сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратишмоқда. 

Корхона таъсисчиларининг маълум қилишича, хўжаликда зарур бўлган ушбу жиҳозлар мамлакатимизнинг Тошкент, Ургут, Марғилон ва Қўқон бозорларига етказиб бериш билан биргаликда, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатларига ҳам экспортга йўналтирилмоқда.

Туман раҳбари тадбиркорлар билан мулоқотда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш борасидаги режалар, янги лойиҳалар билан қизиқди. Юрт мададкорларининг мавжуд муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Корхона масъуллари томонидан ўз фаолиятларини янада кенгайтириш, буюртмаларни бозорларга ўз муддатларида етказиб бериш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида қўшимча жой ташкил этиш масаласи кўтарилди. 

Туман ҳокими тегишли масъулларга ушбу масала юзасидан амалдаги тартиблар асосида тадбиркорга кўмаклашишнинг аниқ чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, шу жойнинг ўзида маҳалла раиси Ғайратжон Тошпўлатов томонидан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилиб, келгусидаги режа ва мақсадлар ҳамда уларни амалга тадбиқ этиш чоралари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги