Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик боксчи қиз Осиё чемпиони бўлди
2022-02-04 23:20:11 131
Куни кеча, Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Тарихда илк маротаба ўтказилган қитъа чемпионатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Йигитларимиз 12 та олтин ва 1 та бронза, қизларимиз эса 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада 63 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон туманилик умидли спортчи Моҳинабону Абдуллаева барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда Осиё чемпиони бўлди.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида мусобақа олтин медали соҳибасини қутлаш учун унинг хонадонига ташриф буюрди.
Чемпион қизнинг яқинлари, устоз-мураббийлари ва маҳалла фаоллари жам бўлган файзли хонадонда ушбу тарихий ғалаба эътироф этилди.
Туман раҳбари спортчини эришган улкан муваффақияти билан қутлаб, унга келгуси спорт баҳсларида янада улкан ғалаба ва зафарлар ёр бўлишини тилади. Моҳинабонунинг устозлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди.
Спортчига иззат-икром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.