Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛАНИ ЎҚИШГА ҚАНДАЙ ҚИЗИҚТИРИШ МУМКИН?
2022-02-04 09:08:05 331
Биринчи ўринда болани ўқишга қизиқтириш учун биз ички ва ташқи мотивацияни танлаб оламиз.
Ички мотивацияга биз камдан кам эътибор берамиз. Бизнинг хохиш истагимизни тушунтириш учун биргина сўз етарли “ИСТАЙМАН”. Аввалом бор хаммаям ўз хохлаган ишини қилишни хохлайди . Масалан ўзига ёқадиган гуруҳнинг қўшигини яхши кўриб тинглаш, ёки бўлмасам ўз қўллари билан бирон нарсани ясашада ёки бирон узига ёқган романни ўқиш ёки яна биронта ўзига ёкган машғулот билан шуғилланиш ёқади.
Ташқи мотивация эса ҳар ҳил бўлади- пулдан тортиб то мактабдаги баҳоларгача. Бола учун ташқи мотивация иш бермайди. Психолог Альфи Кон “Мукофот билан жазолаш” китобида нафақат ота-оналарни, балки ўқитувчиларни ҳам турли имтиёзларни қўллашдан огохлантиради. Баъзан ота-оналар фарзандини қизиқтириш учун хар хил боғларга,хайвонот боғига оборишни, бошкалари эса қиммат бахо совғалар, телефон хаттоки пул ҳам беришади. Муаммо шундаки бу усул иш бермайди: ўқувчи шундай ўқишни давом этираверади.
Нима учун ташқи мотивация иш бермайди ? деган саволга мен шундай жавоб бераман:
Биз “Мана бундай қилсанг, буни қўлга киритасан” деган пайтимизда бола дастлаб ваъдани иштиёқ билан қабул қилади. Шу билан бирга, унда ўзини ҳимоялаш инстинкти ҳам ишга тушади. У ўзига ўзи савол беради: “Таваккал қилиб уй ишини ёзишим нимага керак? Яхшиси аълочилардан кўчириб оламан, шуниси ишончлироқ”. Қарбсизга мақсадлар ўзгариши рўй беради: билим олиш учун ўқиш эмас, мукофот олиш учун шқиш. Шундай қилиб болани худбин бўлишига йўл очиб берамиз.Ташки мотивация зўр ишлаши мумкин, фақатгина ичкиси билан биргаликда.
Ўқишга бўлган қизиқишга нима таъсир қилади?
Кичик ёшдаги болалар ўқишга тайёр ва улар бунинг учун хеч нарса талаб қилишмайди аксинча ўқишга интилишади қизиқишлари ичига сиғмай кетади.
Ички мотивацияни сақлаб қола олган болалар самарали ўқишади.
Баъзилари эса эплолмайман деб ўйлашади, лекин ундай эмас. Баъзи ўқувчилар паст бахо олишсада бошқа сохада ўзларини қирраларини кўрсатишади. Масалан ўзига ёқған хонандани қўшиқларини ёдлаб тақлид усулида айта олишади. Математикада кўпайтириш жадвалини эслолмасада леки қўшиқларни ёддан билади.Ёки аксинча бўлиши мумкин. Хар бир боланинг ўз иқтидори бўлади шуни ота-оналар ва ўқитувчи болани қизиқишига қараб йуналтира олса бола ўз йўлини топиб кетади. Ўзига бўлган ишончи ортиб боради.
Имтиёзлар ички мотивацияни йўққа чиқаради
Психологлар Кэрол Эймс ва Кэрол Дуэк ота-оналар ҳамда ўқитувчилар қандайдир имтиёзларга урғу беришганда болалрнинг қизиқиши йўқолишини аниқлашди.
Нимадан бошлашимиз керак?
Ички мотивацияни излаймиз.
Болани ички холатини тўғирлаш осон эмас, шунга қарамй, бу йўналишдаги харакатлар натижасини бериши мумкин.
Фарзандингизни қабул қилишни ўрганинг. Масалан қизингизни ёки ўғлингизни кийниш услуби сизга ёқмаслигши мумки, лекин сиз уни қабул қилишинингиз керак. Бошқача айитганда, гап эркалатиш эмас, фарзандингизни тушуниш ҳақида бормоқда.
Самимий сухбатлашинг. Агар фарзандингиз билан қалбан самимий яқин бўлсангиз, аваллам бор у билан шунчаки суҳбатлашинг.Фарзандингизни нималар билан қизиқиши, муаммолари, қайси фанлар ёқиши, қайси ўқитувчини ўқитиш методи ёқиши ёки қандай муаммолари борлиги ҳақида суҳбатлашинг. Самимий бўлинг.
Болага ҳаётдаги мақсади борасида бир тўхтамга келишга ёрдам беринг. Фарзандингиз мактабни тугатганидан кегин нима билан шуғилланиши исташи ҳақида бир тўҳтамга келиши муҳим. Буни тушунишга ота-она билан узоқ суҳбатлар, профессионал йўналиш бўйича маслаҳатлар ва усмирлар учун китоблар керак булади.
Ўқиш жараёнини боланинг қизиқишлари устига қурин. Ўқишга болани бўлган самимй қизиқшларини, ички мотивациясини мактабдаги дарслари билан бирлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Бу жараён индивидуал ва ота-оналар томонидан катта эътиборни талаб этади. Масалан рус тилини севимли фильмингиз ёки қўшиғингиз орқали ўрганишингиз мумкин.Компютер ўйинларини жуда севиб ўйновчи ўсмирларда эса яхшигина дастурчи чиқиши мумкин.
Боладан ички мотивацияни тортиб чиқариш – энг муҳим вазифалардан бири. Ақилли, зукко, доно фарзандининг ҳаётига қизиқадиган ота-она ва ўқитувчи учун бу албатта муаммо эмас шунчаки болага вақт ажратиш керак холос.
Н.Исмоилова
Ўзбекистонт тумани 25-умумий ўрта таълим мактаби рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси