Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Туюл” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-02-03 00:38:27    59

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаларидан бирига айланди.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туман корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бу галги сайёр қабулда маҳалла аҳли ҳамда туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам келган фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ турли масалалар ўртага ташланди.

Қабулда иштирок этган Ойбек Низомиддинов маҳалланинг “А.Темур” кўчасида ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Мурожаатга асосан, туман раҳбарининг топшириғига кўра “Сувоқава” ДУК туман филиали мутасаддилари томонидан муддатидан кечиктирмасдан ушбу муаммо бартараф этиладиган ва натижаси ҳақида ахборот бериладиган бўлди. 

Маҳалла аҳлининг бир гуруҳ вакиллари эса ўтган 2021 йилда ҳокимлик ва туманга бириктирилган вакил - АТ "Асакабанк"нинг амалий кўмаги билан қишлоққа 160 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилганидан мамнунликларини билдириб, эндиликда яна маълум кўчаларни таянч устунлари билан таъминланишида амалий кўмак сўрашди. Мазкур мурожаат бўйича ҳам туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига маҳаллада ўрганишлар ўтказиб, зарур бўлган таянч устунларининг аниқ сони ҳақида таклиф киритиш топшириғи берилди.

МФЙ таркибидаги Дўстларобод қишлоғи инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, барча масалаларни тез муддатларда бевосита жойига чиқиб ўрганилиши қайд этилди.

Қабулда кўтарилган барча мурожаатлар ижро назоратига олиниб, уларни ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Муамммоларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар бошланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги