Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-01-31 23:32:05    143

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “Yuristkadr” телеграм каналида эълон қилинган Ўзбекистон туманидаги “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалиги билан боғлиқ хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июн кунги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармонига кўра суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 44-45-моддаларида белгиланган ҳолатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон туман ҳокимлиги ҳузуридаги ишчи комиссия ҳамда Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Ражабовларнинг туманда мавжуд қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ҳамда ер ҳисоби бўйича тизимли назорат ўрнатиш юзасидан киритган таклифи асосида қишлоқ хўжалиги ерларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон туман ҳокимининг 16.02.2021 йил кунги 21-ф-сонли фармойиши қабул қилинган.

Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, туманда ташкил қилинган ишчи гуруҳ томонидан 23.02.2021 йилдан 23.03.2021 йил кунига қадар туман ҳудудидаги пахтачилик-ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишида фаолият юритаётган бир қатор фермер хўжаликлари дала контурларида ўзбошимчалик билан тегишли органларнинг рухсатисиз барпо қилиб олинган боғ майдонлари жойида ўрганган ҳолда, мавжуд қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан зарурий чоралар кўрилган.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармонига кўра суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш учун ер ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилган бўлиб, “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалигига Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2018 йилдаги “Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва сохани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 791-сонли қарорига асосан қабул қилинган вилоят ҳокимининг 09.10.2018 йилдаги 506-сонли ҳамда туман ҳокимининг 12.10.2018 йилдаги 2587-сонли қарорига асосан 2 та контурга яъни 207 ва 419-контурлардаги жами 10.3 га шундан 10.0 га экин ерига анор кўчатлари экиб, анор боғ ташкил қилиши учун рухсат берилган бўлсада фермер хўжалиги томонидан 424 ва 492-контурлардаги ер майдонларига ўзбошимчалик билан рухсатсиз анор боғ ташкил қилиганлиги маълум бўлган.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳолат аниқланган заҳоти, фермер хўжалиги вакиллари ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида далолатнома тузилиб, ушбу ўзбошимчалик билан қилинган анор боғни ихтиёрий равишда бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган.

Шунингдек, тўпланган хужжатлар ЖИБ Ўзбекистон туман судига тақдим этилиб, суднинг 2021 йил 4 март кунги қарори билан “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалиги раҳбари И.Тўйчиевнинг ўзбошимчалик билан содир қилган харакати МЖтКнинг 200-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, маъмурий жарима жазоси тайинланган. (ҳокимликда суд қарори нусҳаси мавжуд)

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, фермер хўжалиги ўзига қонун билан юклатилган мажбуриятларини бажармасдан ўзбошимчалик билан ердан мақсадсиз фойдаланаётганлиги маълум бўлган.

Амалдаги қонун талабларига кўра, фермер хўжалиги ердан мақсадсиз фойдаланганда у билан тузилган ер ижара шартномаси суд орқали бекор қилиниши белгилаб қўйилган бўлиб, ўрганиш давомида хўжалик билан туман ҳокимлиги ўртасида ер ижара шартномаси тузилмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлади.

Шу сабабли, фермер хўжалиги ер майдонларини туман заҳирасига қайтариш масаласи Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиб, депутатлар томонидан ҳам фермер хўжалиги фаолияти ўрганиб чиқилган.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 25 март кунги сессиясида бир қатор фермер хўжаликлари, жумладан видео мурожаатда қайд этилган “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалиги ер майдонларини туман заҳирасига қайтариш масаласи кўриб чиқилиб, Кенгаш томонидан фермер хўжалиги ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилиши тўғрисида тегишли қарори қабул қилинган.

2021 йил 17 июнь куни Фарғона туманлараро маъмурий суди аризачи “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалигининг, жавобгар Ўзбекистон туман ҳокимлигига нисбатан “ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги шикоят аризаси бўйича маъмурий ишни кўриб чиқиб, шикоят аризасини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги суднинг мазкур ҳал қилув қарори асоссиз ва қонун талабларига зид равишда ҳамда даъвогарни манфаатларини ҳисобга олинган ҳолда бир томонлама иш кўрилган деб ҳисоблаб апелляция шикояти киритган.

Фарғона вилоят Маъмурий суди апелляция инстанцияси суди томонидан 2021 йил 3 август куни иш кўриб чиқилиб, апелляция шикояти қаноатлантирилган ва қарорга кўра Фарғона туманлараро маъмурий судининг 17.06.2021 йил кунги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор билан аризачи “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалигининг жавобгар Ўзбекистон туман ҳокимлигига нисбатан “ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. (ҳокимликда ушбу суд қарори нусҳаси ҳам мавжуд)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йил кунги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармонга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид бир қатор ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинганлиги, хусусан туман ҳокимининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш билан боғлиқ ваколатлари бекор қилинганлиги, бундай ҳолатда суднинг ҳал қилув қарорини ижро қилиш учун туман ҳокимлигида қонун хужжатларига асосланган ваколат мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 163-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ишни ҳал қилган суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига, шунингдек суд ҳал қилув қарорининг ижроси ўз зиммасига юклатилган органлар ва давлат ижрочисининг аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақли деб белгиланган.

Шу сабабли суднинг ушбу қарори юзасидан тушунтириш беришни сўраб ариза киритилган.

Суд ўзининг тушунтиришида ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлигининг ерни реализация қилиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш ваколати мавжуд эмаслигини, қолаверса ушбу ерлар бошқа тадбиркорлик субъектига ажратиб берилганлигини, ушбу тадбиркорлик субъектига ер ажратиш тўғрисидаги қарор мавжудлигини инобатга олиб, ушбу қарор бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирган.

"Yuristkadr” телеграм каналида бугунги эълон қилинган хабарда қайд этилган “Оқ олтин Дашт Хасан” фермер хўжалиги ва бошқаларнинг туман ҳокимининг 31.03.2021 йилдаги 221-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси дарҳақиқат Фарғона туманлараро суди томонидан кўриб чиқилган, бироқ қарорга хабарда таъкидланганидек, туман ҳокимлиги томонидан апелляция шикояти киритилмаган, балки манфаатдор шахс бўлган кластер корхонаси томонидан шикоят киритилган. 

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси 89-моддасида “Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади” деб белгиланганлигини инобатга олиб, хозирда мазкур масала юзасидан фермер хўжалиги ва кластер корхонаси ўртасидаги низо судда кўрилаётган бўлиб, бу борада туман ҳокимлигида ерларни реализация қилиш билан боғлиқ ваколатлар мавжуд эмас.