Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
2022-01-31 12:07:13 137
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилди:
Хусусан, Ўзбекистон тумани бўйича:
Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон тумани бўлими:
— Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича бош мутахассис;
Ҳужжатлар 2022 йил 27 январдан 31 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Бандлик бош бошқармаси:
— Ўзбекистон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази дирекор ўринбосари.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Ўзбекистон тумани бўлими бош мутахассиси.
Ҳужжатлар 2022 йил 28 январдан 1 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
- Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича етакчи мутахассиси.
Ҳужжатлар 2022 йил 28 январдан 6 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.