Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси ва таклифи билан тадбиркорнинг фаолияти кенгаядиган бўлди
2022-01-29 22:41:19 128
Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида бугун бўлиб ўтган учрашувда масъуллар томонидан қатор амалий таклифлар билдирилди.
Маҳаллалардаги ўрганишлар давомида аниқланган ана шундай самарали таклифлардан бири “Кичик Оқмачит” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Олимжон Абдуллаев томонидан билдирилди.
Ҳоким ёрдамчиси маҳаллада ўз хонадонида ёғочни қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорнинг фаолияти ўрганилганлиги, унинг ишлаб чиқариш фаолияти кенгайтиришда жой масаласида муаммо мавжудлигини маълум қилди. Агар ушбу муаммо ҳал этилса, ҳудудда ушбу йўналиш янада ривожлантирилиб, маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминланиши ва албатта бу орқали янада кўпроқ аҳоли бандлигини таъминлашга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди.
Шу куннинг ўзида туман ҳокими тадбиркорнинг хонадонига ташриф буюриб унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўн йилдан буён ушбу фаолият билан шуғулланадиган Ботиржон Мўминовнинг иш маскани-хонадонида дарҳақиқат иш қизғин.
Ёғочга қайта ишлов бериш орқали тайёрлаётган турли маҳсулотларининг бозори чаққон. Хонадонда тайёрланаётган асалари уялари, рамкалари айниқса харидоргир. Тадбиркорнинг маълум қилишича ушбу асалари уяларини нафақат водий вилоятлари, балки мамлакатимизнинг турли ҳудудлари, воҳа томонлардан ҳам буюртма асосида олиб кетишмоқда.
Корхонага 10 га яқин замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, 15 дан зиёд йигит-қизларнинг бандлиги таъминланган. Қайд этилишича, яқинда Хитой давлатидан яна 5 та янги дастгоҳлар келтирилган ва уларни ўрнатиш, корхона фаолиятини кенгайтириш учун жой масаласи муаммо бўлмоқда.
Туман ҳокими томонидан шу жойнинг ўзида масъуллар билан биргаликда ушбу муаммони ижобий ҳал этиш, тадбиркорнинг муаммоси ечимини топиш чоралари белгиланди. Тадбиркорга ушбу ҳудудга яқин бўлган, Ислом қишлоғида жойлашган туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази балансидаги бўш турган ер майдонидан белгиланган тартиб асосида фойдаланиш учун жой таклиф этилди. Ушбу таклиф тадбиркор томонидан кўтаринкилик ва мамнуният билан қабул қилинди ҳамда маъқулланди.
Туман раҳбари тадбиркорнинг мурожаати юзасидан тегишли масъулларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш ва тегишли лойиҳа-ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш юзасидан кўрсатма берди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги