Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ёрдамчилари – ҳудуд ислоҳотчилари, ёшлар етакчилари эса - фаол ва ташаббускор бўлмоғи лозим

×

 2022-01-29 22:37:02    134

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун 1-сектор ҳудудига қарашли маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла раислари билан учрашди. 

Унда маҳалла тизимида бажарилаётган бир қатор вазифаларнинг амалдаги ижроси ва самарадорлиги кўриб чиқилди.

Туман раҳбари томонидан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” билан ишлаш, “Ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириб, уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёш билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш сингари муҳим вазифаларни бажаришда ҳар уччала масъулларнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорликларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг шу кунгача ўзлари бириктирилган маҳаллаларида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.  

Янги тизим масъуллари ўрганишлар давомида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан аниқланган таклиф ва ғояларини баён этишди. 

Бу борада айниқса, “Ислом”, “Намуна” ва “Кичик Оқмачит” маҳаллаларида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари аниқ таклиф ва амалий ташаббусларни илгари суришди.

Туман ҳокими маҳаллаларнинг иқтисодий ўсиши, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ана шундай таклифлар янги иш бошлаган кадрлар томонидан пухта ўрганилганини алоҳида эътироф этиб, бошқа мутасаддиларни ҳам шундай ташаббускор бўлишга чақирди. 

Шунингдек, туман раҳбари бугун билдирилган барча таклиф ва мулоҳазаларни биргаликда бевосита жойига бориб ўрганиб чиқилиши ва албатта уларни ижрога қаратилишини маълум қилди.     

Бундай амалий учрашувлар ҳудудлар кесимида барча сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги