Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг яна 15 нафарига замонавий тикув машиналари топширилди
2022-01-29 00:09:37 168
Ўзбекистон туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун “Аёллар дафтари”га киритилган ана шундай 15 нафар хотин-қизларга уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида замонавий тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилди.
Тикув машиналарини ўз эгаларига топшириш жараёнида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари” тизимининг бераётган шу каби ижобий натижалари ҳақида сўзлади. Опа-сингилларга мустақил равишда тикувчилик билан шуғулланиб, ўз оилаларига қўшимча даромад олиб киришларида омадлар, хонадонларига фаровонлик тилади.
“Маҳаллабай” ўрганишлар давомида “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Озодахон Акбарова “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган. 3 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган аёлнинг ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун туман ҳокимлигига тикув машинаси олишда билдирган мурожаати ечими узоққа чўзилмади.
- 3 нафар фарзандим бор. Улардан 2 нафарининг 1-гуруҳ ногиронлиги бор. Тақдир экан, турмушимиз ҳам бўлмаган, 7 йилдан буён фарзандларимни ёлғиз ўзим вояга етказаман. Турли чойшаб ва матолар, кўрпа-тўшак тикиб, бозорда, маҳаллада сотганман шу кунгача. Қўл меҳнатларида фарзандларим ҳам яқиндан кўмакчи. Сўровим асосида тикув машинасининг шундай замонавийсига эришганимдан хурсандман. Бундай қулайлик билан энди, ҳам ўз севган касбимни янада ривожлантириб, ҳам оилавий даромадимизни ошираман, - дейди Озодахон Акбарова.
“Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги