Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпанда янги травматология ва ортопедия маркази иш бошлади
2022-01-24 22:26:43 158
Ўзбекистон туманида яна бир хусусий замонавий тиббий клиника фойдаланишга топширилди.
Кўплаб қулайликларга эга бўлган 2 қаватли янги марказнинг фойдаланишга топширилиши туманда травматология ва ортопедия соҳасида кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Шунингдек клиникада физиотерапия йўналишида ҳам малакали мутахассислар замонавий диагностика ва даволаш аппаратлари кўмагида аҳолининг соғлиғини ҳимоялашни мақсад қилган.
– Тиббий муассасамизнинг лойиҳа қиймати жами 2,5 миллиард сўмга тенг, - дейди лойиҳа ташаббускори, шифокор травматолог-ортопед Мухсинжон Мамажонов. –Асосий мақсадларимиздан бири ушбу йўналишлар бўйича оғриган беморларимиз, туманимиз аҳолисини оғирини енгил, узоғини яқин қилиш. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш, яна янги тиббий ускуналар келтириб, қўшимча ихтисослашган тиббий хизматларни жорий этишни, хусусан шу ернинг ўзида эндоскопик жарроҳликларни амалга оширишни режалаштирганмиз.
Қайд этилишича, тиббий муассасанинг ишга тушиши натижасида 16 та янги иш ўрни яратилган бўлса, тез орада бинода яна қўшимча бўлимлар, фитнес ҳамда гимнастика залларини йўлга қўйилиши билан ушбу масканда бандлиги таъминланганларнинг сони 30 тадан ошади.
Янги тиббиёт марказининг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Меҳмонлар бу ердаги тиббий хизматлар сифати ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Шу куни туман давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан марказ раҳбарига ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳам топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги