Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда ҳоким ёрдамчиларининг ташаббускорлиги муҳим
2022-01-24 22:20:54 131
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев Ўрта қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, “Маҳаллабай” ишлаш тизими самарадорлигини ўрганди.
2-сектор раҳбари, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов билан биргаликда маҳаллада яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Исоқжон Эргашев фаолияти билан танишилди.
Маҳалладаги 1260 дан ортиқ хонадонда 6 минг 200 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Тадбиркорлик маҳаллада кенг ривожланган йўналишлардан бири.
Туман раҳбари ҳоким ёрдамчисининг таклифига асосан ушбу фаолият билан шуғулланадиган бир гуруҳ маҳалла аҳли билан шу жойнинг ўзида суҳбатлашди.
Ўз оила аъзолари билан тикувчилик, тўқувчилик, касаначилик ва шу каби бир қатор йўналишларда фаолият олиб борадиган маҳалла аёлларининг ўз фаолиятларини кенгайтириш, банк кредитлари олиш каби масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Аҳоли вакилларининг ҳар бир мурожаати назоратга олиниб, уларни ижроси бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, шу куннинг ўзида ҳудудга АТ “Ҳалқ банки” туман филиали бошқарувчиси жалб этилиб, тегишлилиги бўйича мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш топшириғи берилди.
Шунингдек, туман раҳбари ҳудуддаги бошқа тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳам ўрганди, мавжуд муаммо ва масалалар ечими белгиланди.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига ташаббускорликни янада ошириш, маҳаллани ривожлантириш бўйича ўзига белгиланган вазифаларни оғишмай адо этиш тўғрисида яна бир қатор топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги