Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободлик ва фаровонлик маҳалладан бошланади

×

 2022-01-24 22:14:07    64

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, айни кунларда Ўзбекистон туманининг “Яйпан гузар” ва А.Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган кўп квартирали уйларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудуддаги мавжуд мавжуд муаммоларни бартараф этиш, маҳаллаларни обод ва кўркам масканга айлантириш, уларда яшовчи аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар бажарилмоқда.

Хусусан, кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари таъмирланиб, бўяш ишлари қизғин давом этаётган бўлса, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси кўмагида ҳудуддаги 12 та уйнинг том қисмларини буткул янгилаш чоралари кўрилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, бугун ушбу масканда бўлиб амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Соҳа мутахассислари, қурилиш-пудратчи ташкилотлар ва маҳалла фаоллари билан бажарилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.

Белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш, уйларнинг қиёфасини тубдан яхшилаш, атроф муҳит тозалигини таъминлаш юзасидан масъулларга қўшимча кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги