Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида амалий семинар бўлиб ўтди

×

 2022-01-24 14:22:52    145

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 19 январь куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди биносида Ўзбекистон туман ИИБ ТБ терговчи ва суриштирувчилари иштирокида “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга ҳилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги ҳамда “Терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленум қарорлари юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда мазкур тоифадаги жиноят ишларини юритишда амалиётда юзага келаётган муаммоли вазиятлар юзасидан берилган саволларга муаммоларнинг ечими юзасидан тушунтириш берилди. Шунингдек, экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қуйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 1 июль кунги  "2021 - 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сонли Фармонининг моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ш.М.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси