Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

×

 2022-01-22 00:07:42    83

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида янги 94-сонли оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Кичик Оқмачит маҳалласидаги собиқ ҚВП биноси 1 миллиард 422 миллион сўмдан зиёд марказлашган маблағ ҳисобига қайтадан мукаммал таъмирланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Буткул янгича қиёфа касб этган муассасанинг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, маҳалла нуронийлари, тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бир кунда ўртача 150 қатновга мўлжалланган мазкур оилавий поликлиникада Ислом, Оқмачит ва Кичик Оқмачит маҳаллаларида яшовчи 10 минг 100 дан ортиқ аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмати кўрсатилади.

Поликлиникада аҳолига кулайлик яратиш максадида бир қатор тиббий хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган. Жумладан, оила шифокорлари ҳар 2 минг кишига бир нафардан белгилаб қўйилди. 

Шунингдек, гинеколог, жарроҳ, терапевт, стоматолог ва УТТ врачи каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда 8 ўринли кундузги стационар ҳамда лаборатория хизмати йўлга қўйилди.

Муассаса энг замонавий русумдаги УТТ аппарати, ЭКГ, стомотологик кресло, биохимик анализатор каби тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги