Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари олдидаги энг муҳим вазифа – янги иш ўринларини яратиш! Вилоят ҳокими Ўзбекистон туманининг Кичик Оқмачит МФЙ ҳудудида бўлди
2022-01-20 22:09:03 133
Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида Кичик Оқмачит МФЙ маъмурий биноси “Ўрмонобод” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Муроджон Отажонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган эди. Лойиҳа қиймати 700 млн.сўмлик ишлар натижасида 2 қаватли бинода нафақат МФЙ ходимлари учун, балки тадбиркорлар учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун тумандаги ушбу маҳаллада бўлиб, бу ерда нуронийлар билан самимий мулоқот қилди. Улар ўзгаришлардан мамнун эканликларини таъкидладилар.
Бинода фаолият бошлаган тикув цехида ҳудуддаги 15 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Бундан ташқари савдо дўкони, дорихона, қассобхона ва косибчилик марказларида ҳам янги иш ўринлари яратилган.
Вилоят раҳбари МФЙда яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Олимжон Абдуллаев билан маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар масаласида мулоқот қилди.
“Ўсиш нуқталари”ни аниқ белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда асосий омил бўлишини қайд этган вилоят ҳокими, биринчи навбатда маҳаллада кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган хизматлар турларини ривожлантириш, ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини уқтирди.