Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида янги ерлар ўзлаштирилиб, интенсив усулдаги мевали боғлар барпо этиш ишлари жадал тус олди
2022-01-20 21:38:29 145
Ўзбекистон туманидаги мавжуд қир-адирликлар ўзлаштирилиб, тош-шағалли ерларда томчилаб суғориш усулидаги янги боғлар барпо этиляпти.
Хусусан, “Жонобод” МФЙ ҳудудида “Сабр” МЧЖ ҳамда “Фарғона юлдузлари” МЧЖ масъуллари томонидан қир-адирлар бағрида ана шундай янги ерлар ўзлаштирилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари чоғида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мутасаддилар 150 гектардан зиёд ерлар ўзлаштирилганлигини маълум қилдилар.
Тадбиркор ва деҳқон Ҳаётжон Хаққулов 20 гектар ерни ўзлаштириб, уни ҳозирда мўъжаз боғ қилиш сайъ-ҳаракатида эканлигини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими билан мулоқотда субсидия олишда кўмак сўради ва унга ёрдам бериладиган бўлди.
Шу ерда туманда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 30,5 млрд. сўмлик 13 та янги лойиҳалар тақдимоти ҳам амалга оширилди.
Тадбиркорларнинг органик ўғит тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан билдирилган таклифлари вилоят раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.