Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилмоқда, туман ҳудудида жорий йилда 26 та янги кўп қаватли уйлар қурилади
2022-01-20 21:22:42 170
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят бўйлаб ижтимоий-иқтисодий соҳалаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида кеча, 19 январь куни Ўзбекистон туманида бўлди.
Вилоят раҳбари, дастлаб "Яккатут" МФЙда барпо этилаётган кўп-қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди. Айни кунда ҳудудда “PFC TURON” МЧЖ томонидан 76 хонадонли 4 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилган. Муҳандислик-коммуникация тармоқларини тўлиқ якунига етказиш ишлари давом этмоқда. Хайрулло Бозоров ишларни тезлаштириш юзасидан мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди ва шу ерда туманнинг бошқа ҳудудларида қад ростлаётган турар-жойлар лойиҳалари юзасидан муҳокама ўтказди.
Жорий йилда тумандаги Яйпан шаҳри, “Боғи Эрам”, “Мингтут”, “Туркистон”, “Қулибек”, “Яйпан гузар”, “Яккатут”, “Дўстлик” МФЙларда жами 684 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлиги қайд этилиб, уларнинг лойиҳа тақдимотлари амалга оширилди.
“Дўстлик” МФЙда “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилаётганлиги, 5 қаватли 100 хонадондан иборат 5 та кўп қаватли уйлар қурилиб, у ерда “Яшил макон” яратиш, ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари кўрилаётганлиги айтиб ўтилди.
Вилоят ҳокими уйларнинг лойиҳаларини янада такомиллаштириш юзасидан ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди. Маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотларини кўздан кечирди.
Ёши улуғ отахонлар иштирокида дуолар қилиниб, бошланган хайрли ишлар барчага қутлуғ бўлишини тиладилар.