Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Баркамол ёшлар - эртамиз эгалари: туман ҳокимига қилинган мурожаат асосида болалар боғчасига мусиқа ва спорт анжомлари топширилди
2022-01-20 21:14:54 146
Жисмонан соғлом, маънан етук фарзандлар — ҳам оила қувончи, ҳам жамият ютуғидир.
Ёш авлодни етук ва баркамол қилиб тарбиялашда, албатта уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда Ўзбекистон туманида келажак бунёдкорларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароитлар яратиш борасида самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бир муддат аввал туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тумандаги 56-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўрганиш давомида маскан жамоаси, ота-оналар вакиллари муассасада спорт ва мусиқа анжомлари етишмаслиги, ушбу масалани ижобий ҳал этишда амалий кўмак сўрашган эди.
Ушбу мурожаатни ижобий қаноатлантириш, болаларни муносиб таълим-тарбия учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 22,2 млн. сўмлик турли мусиқа ва спорт анжомлари болалар боғчасига тақдим қилинди.
Бугун туман раҳбари мазкур масканга яна ташриф буюриб, миллий ва замонавий мусиқа чолғуларини, зарурий спорт анжомларини жажжи кичкинтойлар ҳамда уларнинг устозларига топширди.
Болаларни жисмонан соғлом, маънан етук, комил инсонлар бўлиб вояга етишларига тилаклар билдирилди.
Шунингдек, ташриф давомида туман ҳокими муассаса фаолиятини яна бир бор кўздан кечириб, мавжуд шароитлар билан танишди. Ходимлар билан мулоқотда бола шахсини ривожлантириш, уларнинг маънавияти, билими ва соғлигига доимий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Қайқуободда жойлашган, бир неча йиллар таъмирталаб аҳволда бўлган мазкур мактабгача таълим ташкилотидаги 3 та гуруҳга ўтган йилга қадар 75 нафар бола қатнаган бўлса, инвестиция дастури асосида 2 млрд. 375 млн. сўм маблағ эвазига замонавий кўринишда қайта қад ростлаган муассасада айни кунларда 4 та гуруҳда 120 нафар жажжи болажонлар савод чиқариб, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги