Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупцияга қарши курашиш– қудратли давлат мезони

×

 2022-01-20 17:37:30    148

PDF yuklash
Chop etish


2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида"ги фармониқабул қилинди. Бу эса мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётгганлиги, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора- тадбирлари белгиланаётганлигидир.

Ушбу ҳаракатларнинг давоми сифатида Коррупцияга қарши курашиш миллий агентлигининг 2021 йил 19 августдаги 4-сонли мажлис қарорига биноан халқ депуталари Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашлари тузилди ҳамда уларнинг низоми ва ҳудудий кенгашлар аъзоларининг наъмунавий рўйхати тасдиқланди. Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши таъсис йиғилишининг 1-сонли баённомаси билан худудий кенгаш аъзоларининг рўйхати тасдиқланган ва вазифалари белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-729-СОНЛИ Қонунига асосан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи- давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси 18-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, зарур ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

Буларнинг барчаси жамиятда адолатни қарор топтириш, коррупцияга қарши кураш борасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, порахўрлик, таъмагирлик каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, бундай жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилгандир.

 

Ш.М.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси