Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда ўрганишлар ташкил этилмоқда
2022-01-14 14:32:50 226
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тайинланган ҳоким ёрдамчилари ўз зиммаларидаги вазифаларни бажаришга киришган.
Айни кунларда ҳоким ёрдамчилари ўз маҳаллаларида “Йўл харитаси” бўйича ишлаб, хонадонбай хатлов ишларини амалга оширмоқдалар, мавжуд муаммоларни ўрганмоқдалар.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларининг дастлабки босқичлариданоқ маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун аввало, маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олишга эътибор қаратмоқдалар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги