Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ватан ҳимояси - шарафли ва муқаддас бурчдир

×

 2022-01-13 21:42:27    56

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан бугун туман ҳокимлиги вакиллари ДХХ Чегара қўшинларининг туман ҳудудларидаги ҳарбий қисм постларида бўлиб, юрт посбонларини шарафладилар.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирларда туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Носиржон Аҳмедов Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз ҳамиша улкан ҳурмат ва эъзозда эканликларини яна бир бор таъкидлаб, барчага туман ҳокимининг байрам табригини етказди. 

Аскар ва зобитлар, жасур ўғлонларга ҳокимликнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилиб, Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, бугунги тинч-осуда ҳаётимизни авайлаб-асрашдек шарафли хизматларида улкан шижоат ва омад, оилаларига эса фаровонлик тиланди.

Туман маданият бўлими жамоалари томонидан тақдим этилган концерт дастурлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги