Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар учун намунавий семинар, ёшлар ўртасида китобхонлик беллашувлари ва спорт мусобақалари ўтказилди

×

 2022-01-12 21:12:09    67

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Нурсух” МФЙ мисолида маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар учун намунавий семинар ташкил этилди. Тадбирда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги етакчиликка номзодлар, “Нурсух” ҳамда атроф ҳудуд маҳаллалари аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Семинарда Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Мухаммадамин Ғаниев, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этиб, ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди.

Семинар доирасида ташкил этилган бизнес тренингларда ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар ўз тенгдошларини тадбиркорликка йўналтириш, соҳани ривожлантириш бўйича фойдали маслаҳатлар олдилар.   

Шунингдек, тадбирларда ёшлар ўртасида спортнинг футбол, шахмат, шашка, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар, китобхонлик, маданият ва санъат, компьютер саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этилди. “Заковат” интеллектуал ўйинида эса билимдон ёшлар ўз зеҳн ва топқирликларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Шарқий ҳарбий округ Қўқон гарнизони ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари, туман маданият бўлими жамоалари ва ёш санъаткорларнинг концерт дастурлари ҳам иштирокчиларга манзур бўлди. 

Ёшлар вакиллари ўртасидаги ош танлови ва шу каби турли тадбирларда ҳам иштирокчилар фаол қатнашдилар. 

Семинар давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида замонавий мини-инкубаторлар тақдим этилган бўлса, тадбир доирасидаги танлов ғолиб ва совриндорларига эсдалик совғалари топширилди.   

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги