Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари хизматига номзодлар танловини эълон қилди

×

 2022-01-11 14:31:37    170

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари хизматига номзодлар танловини эълон қилди.

Бу хақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Ички ишлар органлари таркибида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимларига танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйхатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Олий таълим муассасаларини ҳуқуқшунос, психолог мутахассисликларини ҳамда педагогика йўналиши бўйича тамомлаган, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган эркаклар ҳамда бўйича 160 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин. Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2022 йилнинг 10 январ кунидан 15 январ кунига қадар, яшаш ҳудудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар билан таъминлаш гуруҳларига мурожаат этишлари мумкин.

"Номзодлар ўзлари билан фуқаролик паспорти (нусҳаси билан), ҳарбий гувоҳнома ва ОТМ дипломини олиб келишлари талаб этилади", дейилади бошқарма хабарида.

Мурожаат учун телефон: (873) 244-15-56