Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича спорт мусобақалари бошланди

×

 2022-01-11 14:28:46    58

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон туманидаги маҳаллалар ёшлар ўртасида "Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари кубоги" мусобақалари старт олди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт, дўстлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган ушбу спорт тадбирида тумандаги 16 та маҳаллалар жамоалари 10 январдан ўзаро баҳсларга киришишди. 

Финал ўйинлари 14 январь куни ўтказилиши белгиланган спорт тадбири “Зиё Нурсух” маҳалласида жойлашган сунъий қопламали мини-футбол майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги