Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳнат ярмаркасида 19 нафар фуқаро доимий ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди

×

 2022-01-08 16:59:10    130

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани марказида жойлашган Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркаси меҳнатга лаёқатли фуқаролар, пробация назоратига олинган шахслар, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, фуқаролар учун доимий даромад манбаларини яратиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масъуллари ҳам иштирок этиб, ярмарка аввалида иштирокчиларга фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш тартиблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чет элдаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари, фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ярмарка иштирокчиларига тумандаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари томонидан 200 дан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тақдим этган маълумотга кўра, ярмарка натижасида 19 нафар фуқаро доимий ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди. 20 дан зиёд фуқаролар меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш каби ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассисларидан хуқуқий маслаҳатлар олишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги