Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир қатор масъулларнинг ҳисоботлари тингланди

×

 2022-01-06 19:20:51    132

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 6 январ куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига кўра, биринчи масала сифатида “Ўзбекистон туманининг 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича дастури” лойиҳаси юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Сатторовнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Ўзбекистон туман инспекцияси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг самарадорлиги юзасидан инспекция масъули С.Назаровнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан савол, аниқ таклиф ва мулоҳазалар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар жавоблар қайтаришиб, келгуси фаолиятларида халқ вакилларининг таклифларини амалга тадбиқ этиш чоралари белгиланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги