Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қозоғистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари билан доимий алоқа бўлиб турибди
2022-01-06 12:36:35 152
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Қозоғистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари учун расмий ахборот тақдим этди.
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.
????Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.