Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сессияда 2022 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тасдиқланди

×

 2021-12-30 18:04:35    207

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Сессия кун тартибидан,

➖ Ўзбекистон тумани бўйича қишлоқ хўжалиги бўйича мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни кўриб чиқиш (белгилаш);


➖ Тумандаги “Аёллар”,“Ёшлар” ва “Темир” дафтарлар рўйхатига киритилган фуқароларни фуқаролик паспорти олишлари учун давлат божини тўлаб беришда амалий кўмак кўрсатиш;


➖ Ўзбекистон тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси, шунингдек туманнинг 2022 йилги маҳаллий бюджети лойиҳаси муҳокамаси;


➖ туманда Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

➖ шунингдек, Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ўрин олди.


Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди. 

Сессияда кўрилган ҳар бир масала юзасидан депутатлар ва иштирокчилар томонидан таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилиб, масъуллар ҳалқ вакилларининг саволларига жавоблар беришди.


Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги