Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллажон ота Қодировга Президент табриги етказилди

×

 2021-12-30 14:46:35    50

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов ва туман сектор раҳбарлари Янги йил муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллажон ота Қодиров хонадонида бўлиб, байрам билан табриклади.

Элашлик 97 ёшли уруш фахрийси Абдуллажон отани байрам билан қутлаш учун хонадонга йўқловда туман мудофаа ишлари бўлими масъуллари, ҳарбий қисм зобитлари ва жамоатчилик вакиллари ҳам жам бўлишди.

Асл матонат соҳиби билан дилдан суҳбатда, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги хизматлари эътироф этилиб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тиланди. 

Уруш қатнашчисига Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, тантанали равишда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони, байрам совғалари ва дори-дармон учун бир миллион сўмлик сертификат топширилди.

Шунингдек туман ҳокимлиги ҳамда ҳарбий қисмнинг совғалари ҳам мардлик ва жасорат тимсоли бўлган пиру бадавлат отахонга иззат билан тақдим этилди. 

Албатта, ўз ўрнида Абдуллажон ота ҳам кекса-нуронийларга кўрсатилаётган ана шундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ва давлатимиздан миннатдорлигини билдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги