Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фидоий ва заҳматкаш касб эгалари хонадонлари йўқланди
2021-12-29 21:18:00 164
Янги йил байрами арафасида устозларни йўқлаш, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган бўлган оилалар ҳолидан хабар олишдек хайрли тадбирлар Ўзбекистон туманида давом этмоқда.
Туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари ҳам ана шундай эзгу ташаббусга қўл уришди.
Туман ҳокими ўринбосари Шерзодбек Исмоилов бошчилигида ҳудудлар саранжом саришталигини сақловчи, барчага тозаликни ҳамроҳ қилувчи касб эгалари, бир сўз билан айтганда ҳақиқий фидоийлар ҳолидан хабар олинди.
Бошқармада узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан фахрийлар, оиласида ногиронлиги бўлган ва шифоталаб ходимлар хонадонларига йўқлаб борилиб, уларга меҳр улашилди.
Дилдан суҳбатларда уларнинг ҳалол ва фидокорона меҳнатларининг қадри ҳамиша баланд эканлиги таъкидланиб, оилаларга байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Самимий меҳр ва эҳтиромга йўғрилган ана шундай Янги йил йўқловлари жойларда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги