Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам сермаҳсул келган йил сарҳисоби қилиниб, навбатдаги эзгу мақсадлар белгилаб олинди

×

 2021-12-29 20:04:48    153

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов келгуси йил мавсуми учун мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини марказлашган ҳолда таъмирлаш-созлаш ишларининг якуний жараёнларини кўздан кечириш мақсадида бугун Ўзбекистон туманида бўлди.

“Янгиобод маштехсервис” масъулияти чекланган жамиятида ташкилланган семинарда фермер хўжалик раҳбарлари, механизаторлар, туман қишлоқ хўжалигига масъуллар жам бўлишди.

Янги мавсумга созланиб, шай ҳолатга келтирилган техникалар кўригидан сўнг шу ернинг ўзида соҳа вакилларининг учрашуви ташкил этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан жорий йил, дарҳақиқат туман қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам сермаҳсул йил бўлганлиги эътироф этилди. 

Дастлаб, чилги ҳосил-пилла, кейинчалик бошоқли дон ва пахта режаларини ортиғи билан уддаланиши, яна кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил билан йиғиштириб олинишида, албатта туман миришкорларининг, соҳа фидойиларининг заҳматли меҳнатлари мужассам эканлиги таъкидланди. 

Мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув якунида тумандаги 110 нафар илғор механизаторларга 2 миллион сўмдан, 7 нафар чилангарларга эса 1,5 миллион сўмдан мукофот пуллари ва эсдалик совғалари топширилди.

Жонлиқ сўйилиб, юртга тинчлик, хонадонларга фаровонликлар тиланди.

Келгуси йилда ҳам ана шундай янгидан янги зафарларга эришиб, эл-юрт дастурхони тўкислигини таъминлашда барча деҳқон ва томорқа ер эгаларининг ҳалол меҳнатларига барака тиланиб, дуои-фотиҳалар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги