Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суднинг чинакам мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашдаги муҳим қадам

×

 2021-12-29 17:07:06    142

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 21 сентябрь кунидан "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар кучга кирди.

Хўш, қисқача айтганда эндиликда асосан нималар ўзгарди, биринчидан, Қонуннинг 5-моддаси 1 ва 5-қисмидаги кенгаш таркибида (бундан аввал) бўлган “ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар” чиқариб ташланди, 6-моддасидаги кенгашнинг асосий вазифалари янада тўлдирилиб, аниқлаштирилиб берилди. Бунда судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш;Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш; ... каби долзарб вазифалар қонун билан Кенгашнинг асосий вазифалари бўлиб юкланди.

Қонуннинг 7-моддасидаги Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун белгилаб берилган Кенгашнинг ваколатлари доираси кенгайтирилиб янада аниқлаштириб берилди. 9-моддасидаги Кенгаш раисининг ваколатлари жумласига «суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этади;жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади»; деган жумлалар қўшилди. Бу қўшимчалар эса ўз навбатида охирги вақтларда юртимизда суд соҳасида ижтимоий тармоқларда кўплаб пайдо бўлаётган суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлиги ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар, суд тизимида коррупцияга қарши курашиш масалаларида юзага келаётган норозичиликларни бартараф этишга ҳар томонлама катта туртки бўлиши аниқ.

Қонун билан яна бир қанча қўшимчалар киритилган бўлиб, буларнинг барчаси одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни ўз вақтида аниқлаб уларни тўлиқ бартараф этишга,суд ҳокимияти мустақиллигини амалда жорий этишга хизмат қилади.

Н.Пайғамов

Ўзбекистон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси