Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болаларга қувонч улашилди

×

 2021-12-29 14:50:13    73

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил-барча учун ёқимли ва қувончли байрамдир. Бу байрамни, айниқса, болажонлар интиқлик билан кутиб, “Янги йил мўжизаси”ни орзу қилади ҳамда бу уларнинг ҳаёлида деярли ғаройиб ва саргузаштларга бой энг қувноқ байрамлардан бири ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон тумани марказига безатилган арча ёнида болажонлар учун ўзига хос янги йил тадбири ташкил этилди. 

Туман ҳокимлиги, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирга тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар” ва “Темир” дафтардаги оилалар фарзандлари ҳам таклиф этилди.

Байрам тадбирида иштирок этган туман ҳокими ўринбосарлари жажжи кичкинтойларни ва уларнинг ота-оналарини байрам билан қизғин қутлаб, уларни ҳар томонлама камол топишларини, хонадонларидан фаровонлик ва шодлик аримаслигини тилашди. 

Болажонларга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этиш мақсадида байрам совғалари улашилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари, таълим муассасалари томонидан тайёрланган рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди. Кичкинтойлар учун айниқса, қорбобо ва қорқизлар, севимли эртак қаҳрамонлари билан биргаликда бўлиб ўтган Янги йил байрами ўзгача таассуротларга бой бўлди.

Байрам арафасида беғубор қалб эгалари бўлмиш болажонларга ана шундай қувонч бағишлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар туман масканлари бўйлаб давом этмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги