Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ёш китобхонлар ўз билимларини синовдан ўтказмоқда

×

 2021-12-29 14:37:10    47

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. 

Тумандаги 24-умумтаълим мактабида ташкил этилаётган танловнинг саралаш босқичида кеча 15-19 ёш тоифасидаги ўқувчи ёшлар ақл чироғи, тафаккур қаноти ҳисобланган китобга қанчалик ошно эканлигини намоён этишди.

Шу ёш тоифасидаги кечаги саралаш босқичида 200 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, якуний натижаларга кўра Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фарғона академик лицей 3-босқич талабаси, оқмачитлик Камронбек Исмоилов ғолибликни қўлга киритди ҳамда танловнинг вилоят босқичида иштирок этишга йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун танловнинг 20-30 ёш тоифасидаги саралаш босқичи давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги