Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги йил арафасида янги ва замонавий супермаркет очилди

×

 2021-12-28 21:41:22    97

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман маркази Яйпан шаҳрида янги савдо маркази ишга тушди. 

“Аsmo” супермаркетининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман раҳбарияти вакиллари ушбу замонавий ҳамда қулай савдо марказининг туман аҳолиси ва меҳмонлари учун фойдаланишга топширилиши билан барчани қутлади.

Аҳоли фаровонлигига, узоғини яқин қилишга, сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилувчи бундай масканлар албатта, туманимиз замонавий қиёфасини ҳам янада намоён қилишга хизмат қилиши таъкидланди. 

Лойиҳа ташаббускорлари, тадбиркорларнинг ишларига омадлар тиланди. Нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, халқимиз дастурхонига тўкин-сочинлик, файзу барака тилашди.

Шундан сўнг, рамзий лента кесилиб, супермаркет харидорлар учун ўз эшигини очди ва истеъмол товарлари сотувини бошлади.

Қайд этилишича, 10 минг хил турдан зиёд озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини харидорларга сифатли хизмат, шинам ва қулай харид муҳити билан тақдим этаётган ушбу супермаркетнинг ишга туширилиши натижасида 25 нафар туман ёшларининг бандлиги ҳам таъминланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги