Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам арафасида эзгу ишлар қулоч ёйди
2021-12-28 19:48:07 132
Халқимизга хос эзгу анъаналар, хайрли ишлар азалий тарихга эга. Байрамлар арафасида яхшиликка ёндашиб кекса-нуронийлар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжманд оилалар, имконияти чекланганларни йўқлаш, хайр-саховат қилиш янада яққолроқ намоён бўлади.
Яқинлашиб келаётган янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги жойларда, меҳнат жамоаларида ана шундай хайрли тадбирлар кенг қулоч ёйган.
Бугун туман электр таъминоти корхонаси масъуллари ҳам соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, айни кунларда оиласи, яқинлари даврасида кексалик кексалик гаштини сураётган фахрий устозларни хонадонларига байрам совғалари билан йўқлаб боришди.
Яйпанлик 96 ёшли Хабибулло Усмонов 1957 йилда туман электр тармоқлари идорасига ишга киради ва 1959 йилдан 1989 йилгача, роппа-роса 30 йил шу ташкилотга раҳбарлик қилган. Тизимнинг масъулияти-ю машаққатини бошидан кечирган фахрий энергетик бундай йўқловдан ўта мамнунлигини билдириб, қўлини дуога очди.
Қайқуободлик Имомали Жалолов эса 17 ёшида ушбу корхонага электромонтёр сифатида ишга кириб, шу касбда 42 йил фаолият кўрсатиб нафақага чиққан фидоий ходимлардан. Нафақат ўз қишлоғида балки туманнинг кўплаб ҳудудларида моҳир электромонтёр деб ном чиқарган соҳа фахрийси ҳам бундай эҳтиром ва эъзоздан қалби қувончга тўлди.
Байрам арафасида туманнинг барча масканлари ҳамда жамоаларда ана шундай меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховатпешалик тадбирлари давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги