Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-12-28 11:32:50 130
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига қарашли жойда маҳаллани катта йўлга чиқиш томони асфальт қилинмаган” номли видеохабар эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон тумани “Қум” маҳалла фуқаролар йиғини Хаётобод маҳалласидаги кўча асфальтланиб, катта йўлга туташадиган маълум қисми асфальтланмай қолгани маълум қилинган.
Ушбу видеохабар бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу ҳолат, видеохабарда қайд этилган масала туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
Аҳоли мурожаатлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари таклифлари асосида тумандаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича жорий йил бошида 2021 йил учун манзилли дастур тузилган. Мазкур дастурга кўра шу йилнинг ўзида туман ҳудудларидаги, маҳалла ва қишлоқлардаги 44 километрдан ортиқ ички йўллар таъмирланиб, аслфаьт ва шағаллаштирилди.
Хусусан, дастур асосида айни “Қум” МФЙнинг Хаётобод маҳалласида ҳам белгиланган режага кўра 2000 кв. метр тошли йўл тўлиқ асфальтлаштирилган.
Ўрганиш давомида, видеохабарда қайд этилган кўчанинг катта йўл қисмига олиб чиқувчи асфальтланмаган 50 метрга яқин қисми эса Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл эканлиги аниқланиб, мазкур йўлни ҳам ушбу корхонага тегишли тартибда расмий билдириш орқали келгуси 2022 йилнинг илк чораклари давомида асфальтлаштириш чоралари белгиланди.