Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш мусиқачилар концерти

×

 2021-12-27 23:10:59    59

PDF yuklash
Chop etish


Мусиқа – инсонларни эзгуликлар оламига етакловчи маънавий восита ҳисобланади. 

Инсон руҳий оламига бевосита таъсир кўрсатувчи ушбу санъат турига айни болаликдан, ёшликдан ошно тутинилса албатта, нафақат эстетик тарбияда, балки ахлоқий ва маънавий тарбияда ҳам комиллик шаклланиб боради. 

Бугун айни шу соҳада юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган ишлар самарадорлигида мусиқа ва санъат мактабларининг тутган ўрни алоҳида. 

Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг бугун бўлиб ўтган йиллик ҳисобот концертида ҳам ана шу фикрлар таъкидланди. 

Тадбирда мактаб жамоаси, устоз-мураббийлар, шу мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан биргаликда давлат ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Сўз олган масъуллар томонидан ўтиб бораётган йил давомида мактабда кўплаб йўналишлардан иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар улкан ютуқларни қўлга киритилганлиги қайд этилди. 

Дастур доирасида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳнавий чиқишлар, маромига етказиб ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барча меҳмонлар ҳамда ота-оналар кўнглини хушнуд этиб, завқ-шавқ бағишлади.

Шунингдек, концерт дастури якунида йил давомида эгаллаган чуқур билими, юксак хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчи ёшларга ташаккурномалар, вилоят, республика ҳамда халқаро танловларда муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган иқтидорли ўқувчиларга эса диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Ўқувчиларни табриклаган тадбир томошабинлари келажакда улардан элимиз суйган ҳофиз ва созандалар етишиб чиқишига тилак билдирдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги