Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил арафасида Ўзбекистон туманилик 2 минг 700 дан зиёд оилага Президент табриги ва моддий ёрдам пуллари етказиб берилмоқда

×

 2021-12-27 19:30:37    133

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори яқинлашиб келаётган янги йил байрами арафасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этди.

Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон туманида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақаси оладиган оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Яъни, тумандаги 2763 та ана шундай оила Янги йил байрами олдидан ушбу ёрдамдан баҳраманд бўлмоқда.

– Ходимларимиз томонидан Президентимиз табриги ва моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилаётганда уларнинг кўзларидаги қувонч ва миннатдорчилик дил изҳорларини кўриб юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини яна бир бор барчамиз ҳис этмоқдамиз, – дейди АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали бошқарувчиси Акрамжон Аъзамов.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги