Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ
2021-12-25 09:57:50 143
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси “Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбаси томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларга тузатишлар киритишда хамда солиқ органларига алоқадор бошқа масалалар ёрдам кўрсатилиши натижасида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 1840 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шулардан 1105 та субъектларнинг хатоликлари бартараф этилди.
Фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш учун кредит маблағлари олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари банкларига кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб мурожаат қилинганлиги натижасида туманда фаолият юритаётган “YASHIL YAPROQ INVEST” МЧЖга хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш учун 700 млн сўм, "UMARXON OTA MARKET" оилавий корхонасига савдо фаолиятини ривожлантириш учун 70 млн сўм, "BIZNES ZERO-MAX" МЧЖга фаолиятини ривожлантириш учун 270 млн сўм ва "SANJAR NODIR HAMKOR" МЧЖга фаолиятини ривожлантириш учун 230 млн сўм миқдорда кредит ажратилишида амалий ёрдам берилди. Натижада юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларида 30 дан ортиқ ишчи ўрин яратилишига замин бўлмоқда.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 17 та тадбиркорлик субъектларининг ҚҚС солиғидан мавжуд бўлган 20547,2 млн сўм ортиқча тўловларини қайтаришда амалий ёрдам берилди. Солиқлар иқтисодиётимизнинг устуни ҳисобланиб, ижтимоий тараққиётимиз манбасидир. Шундай экан, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳам тизимда давом этаётган ислоҳотларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиладилар.
ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
Фаолиятингизни янада ривожлантириш учун кўмак зарур бўлса Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун тел: 73-539-26-50, 97-413-02-32
Ўзбекистон туман ДСИ “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси