Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Обод манзиллар фаровон турмушга хизмат қилади

×

 2021-12-24 16:47:19    57

PDF yuklash
Chop etish


Ривожланиш, тараққиёт ободликдан бошланади. Шу боис ҳам юртимизда мунтазам равишда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. 

Бунёдкорлик, ободлик ишлари ишлари Ўзбекистон тумани ҳудудларида ҳам кенг кўламда изчил давом эттирилмоқда.

Ана шундай масканлардан бири, Яйпан шаҳар Ибн Сино кўчасидан Ислом қишлоғи йўналиши бўйлаб давом этган 1,8 километрлик йўл ҳудуди тобора ободлик касб этмоқда. 

Пудратчи қурувчилар, йўлсозлар томонидан кўчани янада обод ва кўркам ҳолга келтириш ишлари қизғин тус олган.

Кенгайтирилган йўл четларига ўрнатилган 70 яқин замонавий кўча чироқлари, янгидан ташкил этилган гулзорларга экилаётган 350 дан зиёд манзарали дарахтлар ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланиб, кўплаб қулайликлар яратилиши ҳайдовчилар-у, аҳолига хурсандчилик улашмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги