Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир янги инновацион автомактаб очилди

×

 2021-12-23 16:59:19    136

PDF yuklash
Chop etish


Ҳудудларда автомобиллар ва аҳоли сонининг ортиб бориши, ўз-ўзидан йўлларда хавфсизликни таъминлаш, юқори ҳайдовчилик маданиятини янада шакллантиришни тақозо этади.  

Бу борада, эса албатта айнан шу соҳага даҳли бўлган автомактабларнинг сифатли ўқув жараёнлари, бўлажак ҳайдовчиларнинг маҳоратини оширишдаги масъулиятлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Айни кунларда Ўзбекистон туманида 10 га яқин ана шундай хусусий автомактаблар мавжуд бўлиб, бугун уларнинг сафига яна бири қўшилди.

Яккатут маҳалласида жойлашган “Avto Classs Group” янги инновацион автомактабининг очилишида туман ҳокими ўринбосари Шерзодбек Исмоилов, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, маҳалла нуронийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Маҳалла марказида, Яйпан-Қўқон йўналишидаги йўл бўйида жойлашган, инновацион технологиялар билан жиҳозланган автомактаб ҳайдовчиларга йўл қоидаларини ва ҳайдаш амалиётини янгича инновацион усуллар билан ўргатишни мақсад қилган. 

Туманлик ёш ташаббускор тадбиркорлар ва соҳа мутахассислари қўл урган ушбу лойиҳа орқали 16 та янги иш ўрни яратилишига ҳам эришилди. 

Қайд этилишича, мазкур автомактабда бир вақтнинг ўзида 6 та синфда машғулотлар ўтиш учун шароитлар яратилган, бу дегани эса 150-200 тагача тингловчиларни қамраб олиш имконияти мавжуд.

Айни кунларда ушбу масканда ўқиш учун 150 нафардан зиёд тингловчилар рўйхатдан ўтиб, машғулотларни бошлашган.

“Машғулотларни янги инновацион усулларда, энг сўнгги таълим технологиялари асосида олиб боришга эътибор қаратганмиз. Тингловчиларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш учун барча шароитлар яратилган. Ўқув дастурларимизга барча турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишга мукаммал тайёрлаш, автодромдаги амалий машғулотлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, енгил ва юк автомобилларини тузилиши ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар киради”, дейди автомактаб раҳбар ўринбосари Ахаджон Абдусаломов.  

Ёш ташаббускорларнинг қўшимча қилишича, соат 8.00 дан 17.15 гача бўлган машғулотларда тингловчилар куннинг ўзларига қулай вақтидаги ўқув соатларини танлашлари мумкин. 

Шунингдек, ушбу автомактаб негизида турли фан ва тилларни ўргатишга мўлжалланган замонавий ўқув маркази ҳам ташкил этилган. 

Йиғилганлар автомактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги