Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАРДА ФИЛИАЛ ДАЪВОГАР БЎЛМАЙДИ
2021-12-21 17:54:11 149
Ўзбекистон Республикасида кредит шартномаси билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ва бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Гаров тўғрисида», «Ипотека тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам кредит шартномаси билан боғлиқ муҳим қоидалар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар деб кўрсатилган бўлса-да, амалда банкнинг филиаллари судга даъвогар сифатида ёки Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси банкларнинг филиалларини манфаатини кўзлаб судга мурожаат қилмоқда.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига банк филиали банкнинг юридик шахс бўлмаган, банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи ва банк томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи алоҳида бўлинмасидир деб белгилаб қўйилган.
Шу ўринда суд амалиётидан олинган бир мисолга мурожаат қиламиз. Даъвогар — банкнинг туман филиали жавобгар — хусусий корхонага нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, юридик шахс-банк туман филиалига бош ишончнома билан судга киритиладиган даъво аризаларни имзолаш ваколатини бериш ҳуқуқига эга бўлиб, судга бериладиган даъво аризада даъвогар сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатилиши қонун ва ҳуқуқ тартибот асосларига зид бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 114-моддасида кўрсатилган ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Шунинг учун, суд, даъво аризани иш юритишдан тугатиб, шу каби хато ва камчиликларга такрор йўл қўймаслик учун юридик шахс-банкка нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдирган.
С.Анваров
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси