Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛА ТАРБИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАР ҲАҚИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
2021-12-21 17:50:04 204
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Республика фуқароларининг шахсий ва ижтимоий манфаатлари узвий мувофиқлашган оилани ҳимоя қилиш давлат аҳамиятига молик бўлган вазифалардан биридир. Болаларни умуминсоний қадриятларни ҳурматлаш, оналикни муҳофаза этиш ва болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ қоидаларига содиқ бўлиш, маънавий меросни сақлаш ва ривожлантириш, юксак ватанпарварлик, софлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялаш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш ота-оналарнинг конституциявий ва маънавий бурчидир.
Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-онанинг болаларга таълим-тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт деб кўрсатилган.
Шу ўринда суд амалиётидан олинган бир мисолга мурожаат қиламиз. Даъвогар — Б.М. (она)нинг жавобгар — Б.Н.(ота)га нисбатан болани ўзининг тарбиясига олиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Б.М. ва Б.Н. билан диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳга асосан оила қурган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар қизи бор. Бироқ, вояга етмаганларнинг оталиги белгиланмаган. Жавобгар (ота) бола тарбияси билан доимий равишда шуғуллана олмаслигини, фарзандларга отадан кўра кўпроқ она кераклигини, қиз болаларни тарбиясида онанинг ўрни муҳимлигини, болалар кўпроқ онаси тарбиясида бўлиши лозимлигини, вояга етмаганлар қиз бола бўлганлиги учун кўпроқ она меҳри ва тарбияси кераклигини, балоғат ёшига етмаган қизларнинг муҳтожлигини кўпроқ она билишини, икки нафар фарзанд онада бўлгани ҳолда келажакда уларни биргаликда тарбиялаб бир-бирларига нисбатан меҳр-оқибатда камол топишини, болаларни даъвогар (она) тарбиясига қайтариш уларнинг манфаатларига зид эмаслигини, аксинча болалар она қарамоғида ўсиб-улғайиши мақсадга мувофиқлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, вояга етмаганлар қиз болаларни жавобгар (ота)дан даъвогар (она) тарбиясига олиб берилиб, уларнинг яшаш жойи онаси билан бирга белгиланиб, шу орқали вояга етмаганлар болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган.
Шундай экан, нафақат суд балки барчамиз бу масалага янада масъулият билан ёндашишимиз лозим.
С.Анваров
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси