Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди

×

 2021-12-20 19:39:41    48

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” ойлиги доирасида қарийб бир ой давомида Ўзбекистон туманидаги таълим масканларида, турли даргоҳларда ёшлар иштирокида турли маънавий-маърифий, адабий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 

Бугун, 20 декабр куни "Кичик Оқмачит" маҳалласида ташкил этилган ана шу форумнинг асосий тадбирлари ҳам ёшларда чуқур таассурот қолдирди.

Маҳалланинг “Мевазор” кўчасида, очиқ осмон остида ташкил этилган ўзига хос ёшлар фестивалида туман ёшлари, талабалар, давлат ва жамоатчилик вакиллари ҳамда туман аҳли иштирок этди.

Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари барча иштирокчиларни самимий қутлаб, мамлакатимиз тараққиёти ҳар томонлама ўсиб-ўниб келаётган навқирон авлоднинг таълим тарбияси, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқлиги, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишларидан бири эканлигини таъкидладилар.

Ёшлар форуми доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим масканлари ёшлар жамоалари ўртасида “Ош” танлови ташкил этилди.

Қизғин баҳслар остида кечган “Миллий ўйинлар”, “Кураш”, “Тош кўтариш” ва “Арқон тортиш" каби спорт тадбирлари давомида эса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинди.

Маҳалладаги “Зиё маскани”да ташкил этилган "Заковат" интеллектуал ўйинида ёшлар етакчилари ўз билимларини яна бир бор мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилиятларини намоён этишди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва таълим муассасалари томонидан иштирокчиларга намойиш этилган “Миллий либослар”, ёш тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган ва қўл меҳнатлари маҳсулотлари кўргазмалари ҳам барчага манзур бўлди.  

Айниқса, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий қурол ва техникаларнинг намойиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Ижодкор ёшлар, жажжи истеъдод соҳибларининг бадиий ва мусиқали чиқишлари олқишлар билан кутиб олинган бўлса, санъаткорларнинг концерт дастури дилларга хушнудлик улашди.

Шунингдек, тадбирда ҳозир бўлган 70 дан зиёд “Ёшлар дафтари”га киритилган талаба ёшларнинг 50 фоиз тўлов шартнома пулларини тўлаб берилганлиги ҳақида сертификатлар ўз эгаларига топширилди.

Фестивал доирасидаги барча мусобақалар ғолиб ва совриндорларига, фаол иштирокчиларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги