Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туманда 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокими Юлдашев Шерзоджон Акрамовичнинг МУРОЖААТНОМАСИ
2021-12-20 10:00:26 174
Ассалому алайкум, қадрли депутатлар,
Муҳтарам Меҳмонлар! Азиз тумандошлар!
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Юртимизда барча соҳа ва тармоқларни тубдан янгилаш ва модернизация қилиш бўйича ҳар куни, ҳар соатда, ҳар дақиқада тинимсиз изланишлар, саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бирор-бир йўналиш ёки тармоқ йўқки, халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар кириб бормаган, унинг мазмунини ўзгартирмаган бўлса. Инновацион ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, саноатга замонавий технологияларни жорий этиш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш йўлида янги-янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Таъкидлаш лозимки, бугун иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик хал қилувчи кучга айланиб улгурди.
Ўзбекистон тумани чегара туманлардан бири ҳисобланиб, тан олиш керак, республика ва вилоят марказидан узоқда жойлашганлиги, қолаверса, узоқ йиллар Тожикистон Республикаси билан давлат чегараларининг ёпиқ сақланганлиги ҳудудда иқтисодий ўсиш, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши, хизматлар соҳасининг шаклланишига салбий таъсирини кўрсатган эди.
Лекин, сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан “Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш, уларга замонавий хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш” борасида кенг кўламли изчил ислоҳатларни амалга оширилиши ва қабул қилинган Фармон ва қарорларда берилган имтиёз, преференсиялар ва имкониятдан фойдаланиб, туманимиз хам ўтган йилларда бир қатор ижобий ўзгаришларга эришди. Шунингдек, 2021 йилда хам туманнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, йил бошида белгиланган чора-тадбирлар жумладан, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноатида, пахта хом-ашёсини қайта ишлаш, тўқимачилик, пиллачиликни ривожлантириш, хизматлар соҳасини хусусан, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби соҳаларни ривожлантиришга қаратилди.
Бу ислохотлар самарадорлиги натижасида 2021 йилда туманнинг бир қатор ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида сезиларли ўсиш суръатларига эришилди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Рухсатингиз билан якунланаётган 2021 йил сарҳисоби сифатида жорий йилда амалга оширилган асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича эришилган натижалар тўғрисида ахборот берсам:
хусусан,
- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йил якуни билан 662,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилда 829,2 млрд. сўмга етказилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 166,6 млрд. сўмга орттириб ёки 125,1 % бажарилади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари 2020 йилда 2 млн. 763 минг сўмни ташкил этган ҳолда, бу йил 3 млн. 406 минг сўмга етказилади.
- ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 290 млрд. сўмга етказилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107 % ёки 30 млрд. сўмга орттириб бажарилади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган халқ истеъмол моллари ҳажми 1 йилда 1 млн. 84 минг сўмдан 1 млн. 183 минг сўмга кўпаяди.
Шунингдек:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1 трлн. 750,8 млрд. сўмга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ёки 105,5 % га, аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7 млн. 193 минг сўмга. (2020 йилда 5 млн. 982 минг сўм)
- хизматлар кўрсатиш ҳажми 410,5 млрд. сўмга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,3 % га, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар кўрсатиш ҳажми 1 млн. 686 минг сўмга етказилади.
- чакана савдо айланмаси 223 млрд. сўмга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,6 % га, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар кўрсатиш ҳажми 910 минг сўмга.
- қурилиш ишлари ҳажми 182,9 млрд. сўмга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,6 % га, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар кўрсатиш ҳажми эса 416 минг сўмни ташкил этмоқда. (2020 йилда 395 минг сўм)
Бюджет даромадлар ижроси бўйича, жами туман бюджети 158 млрд. 206 млн сўмни ташкил қилиб, давлат бюджетига йиллик 71 млрд 497 млн сўм даромад келиб тушади. Тумандаги бюджет ҳаражатларини қоплаш учун 86 млрд. 709 млн. сўм маблағ юқори бюджетлардан трансфертлар шаклида олинади.
2021 йилда туман маҳаллий бюджети даромадлари йиллик режаси 47 млрд. 487 млн.сўм белгиланган бўлиб, 2021 йил
11 ойлигида 51 млрд. 170 млн.сўм даромад туширилди. Бу эса йиллик режанинг 107,7 фоизини ташкил қилиб, 11 ойлик режага нисбатан 3 млрд. 682 млн.сўм қўшимча маблағ туширилишига эришилди.
Йил якунига қадар жами давлат бюджетига 5 млрд. сўмдан зиёд қўшимча маблағлар тушириш режалаштирилмоқда.
Ўтган йилда жами маҳаллий бюджет даромадлари 46 млрд. 287,9 млн.сўм белгиланган, жорий йил 11 ойида 51 млрд. 170 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 4 млрд. 882,1 млн. сўмга ортди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман молия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан хамкорликда жорий йил давомида давлат бюджетига қўшимча 2 млрд. 832 млн.сўм қўшимча даромад манбаси аниқланиб, бюджетга тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Жумладан,
- 380 та давлат рўйҳатидан ўтмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлардан 333,3 млн. сўм;
- 39 та холатда ҳужжат бўйича фаолиятини тўхтатиб қўйиб, аслида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобига 38,9 млн. сўм;
- 39 та фаолият турига мос келмасдан фаолият кўрсатиб келаётган ЯТТ ҳисобига 35,0 млн.сўм;
- 2 млрд. 425 млн.сўм қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга тўғри келмоқда.
Аҳоли бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш юзасидан
Хурматли депутатлар! Сессия иштирокчилари!
Туманимиз бўйича меҳнат ресурслари 126 673 нафарни, иктисодий фаол ахоли сони 102 200 нафарни, жами бандлар 91 979 нафарни, иш билан банд бўлмаганлар 10 222 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 10,0 фоизга тўғри келмоқда.
Туманда жорий йилда “Аҳоли бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси”га асосан туманда 2252 та янги иш ўринларини ташкил этиш дастури тасдиқланди. Шундан, январь-ноябрь ойларида жами 1640 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 1749 та иш ўринлари яратилди. Бу эса режага нисбатан 109 та ёки 106,6 фоизни ташкил этмоқда.
Жумладан соҳалар кесимида:
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 697 та (100.1%) янги иш ўринлари яратилди.
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш хисобига – 20 та (100,0 %) янги иш ўринлари;
Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш хисобига -457 та (100 %) янги иш ўринлари.
Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобига - 750 та (116,8 %) янги иш ўринларига тўғри келди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги 799-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш режаси 1141 та белгиланган бўлиб, амалда 1348 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб килинди. Уларга иш ҳақлари учун 1008,2 млн. сўм маблағ молиялаштириб берилди.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб килинган фуқароларнинг 244 нафари “Аёллар дафтари”дан, 324 нафари ёшлар, улардан 214 нафари эса “Ёшлар дафтари”дан жалб қилинди.
Туманда 478 нафар фуқаролар қайта касбга ўқишга жалб қилинди. Қайта касбга ўқишга жалб қилинган фуқароларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия учун 198,1 млн.сўм, ўқув ҳаражатлари учун 98,5 млн.сўм маблағлар сарфланди.
Туманда 62 нафар ишсиз фуқароларга, шундан 11 нафари “Темир дафтар”даги, 35 нафари “Аёллар дафтари”га ва 13 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга 192 млн. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари давомида Жазо муддатини ўтаб келган 50 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди. Бандлиги таъминланганларнинг 13 нафари марказ орқали, 37 нафари эса мустақил равишда ишга жойлаштирилди.
Туманда 2022 йилда аввало янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлашда энг муҳим драйвер соҳаларни аниқлаш ҳамда ушбу драйвер лойиҳаларга “Темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларини, меҳнат бозорига янги кириб келаётган ишчи кучларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Жумладан, 2021 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистон туманида аҳоли сони 245 минг 148 нафар, иқтисодий фаол аҳоли сони эса 102 минг 200 нафарни ташкил этмоқда.
Юқорида таъкидланганидек, ишсизлар сони 10 222 нафарни, ишсизлик даражаси 10,0 фоизни (аёллар ўртасида 9,7 фоиз, ёшлар ўртасида 9,3 фоиз) ташкил этмоқда.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини яхшилаш, бунда асосий кўрсаткич ишсизлик даражасини мунтазам пасайтириб бориш, хусусан 2022 йилда бу кўрсаткични 9,1 фоизга тушириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича, ҳозирги кунда Ўзбекистон туман бўйича 31 496 нафар пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга 22 млрд. 952 млн.сўм маблағлар тўланиб келинмоқда. Шундан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар 7 523 та кам таъминланган оилаларга жами қиймати 3 млрд. 628 млн.сўмни ташкил этади. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2021 йил январь-ноябрь ойиларда кам таъминланган деб эътироф этилган (ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи) оилалар сони 7 523 тани ташкил этиб 3 млрд. 628 млн.сўм кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаб берилган.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилгандан сўнг, кам таъминланган оилаларга бериладиган уч турдаги ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони 2020 йилда 6559 тани ташкил қилган бўлса,
2021 йилда ушбу кўрсаткич 7 750 та оилани ташкил қилиши кутилмоқда. Уларга ажратиладиган жами маблағлар эса қарийб 43,5 млрд. сўмга етади.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ҳамда 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сон қарорига мувофиқ, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини қоплаб бериш учун 2021 йил август ойида 3 607 нафар болалари учун жами 1,804 млрд. сўм миқдорида бир марталик (500 минг сўмдан) моддий ёрдам кўрсатилди.
2017-2021 йиллар давомида пенсия таъминоти тизимида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Ҳусусан, 2019 йил 1 январдан пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорини 8 базавий миқдордан 10 базавий миқдорга кўпайтириш ҳисобига 2 644 нафар пенсионерга тўланадиган пенсия миқдорлари оширилди. Шунингдек, 427 тадан зиёд ишлаётган пенсионерлар пенсияси тўлиқ ҳажмда тўланадиган бўлди.
Мамлакатимизда минимал истеъмол харажатлари қийматини амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон туман бўйича 2021 йил 1 июлдан 17 103 нафар энг кам пенсия ва нафақа олувчи эҳтиёжманд фуқароларнинг пенсия ва нафақалари миқдори оширилди.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларни дафтардан чиқариш бўйича, туманда “Темир дафтар”га жами 3 076 та оилалар киритилган эди. Ушбу оилаларда 12 минг 334 нафар оила аъзолари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 3 005 нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни ташкил этган.
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг қарорларига асосан даромади ошган ҳамда ижтимоий ҳолати яхшиланганлиги сабабли 2020 йил давомида жами 2 минг 26 та оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди.
2021 йил 1-январ ҳолатига “Темир дафтар”га киритилган оилалар сони 1 минг 50 тани оила аъзолари сони 3 минг 858 нафарни, шундан меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар сони 503 тани ташкил этган.
Жорий йил “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тумандаги “Темир дафтар”даги 1 050 та эҳтиёжманд оилаларга 1 319 та ҳолатда турли кўринишдаги қиймати 455 млн. 852 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Шундан, 1 152 тасига қиймати 315 млн. 852 минг.сўм асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, 163 тасига жами 124 млн. сўмлик нақд пул кўринишида, қолган 4 тасига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари 15 та оилага субсидия асосида томорқасига иссиқхона қуриб берилди, 9 нафарига жами 67 млн. сўм имтиёзли банк кредити ажратилди, 2 та оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилди, 9 та оилага 18 бош наслли қуён олиб берилди.
Шунингдек, 490 та оилалардаги 494 нафар (98,2%) меҳнатга лаёқатли ишсизфуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Бугунги кун холатига ижтимоий холати яхшиланган, доимий даромадга эга бўлган 792 та оилалар халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди.
2021 йил декабр ойи бошига “Темир дафтар”да қолаётган оилалар сони 258 тани, улардаги фуқаролар сони 834 тани, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар сони 46 тани ташкил этади. Меҳатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг 37 нафари бандлиги таъминланган.
Хусусан, 1-секторда 145 та оила, 474 нафар оила аъзолари, бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар сони 4 нафар;
- 2-секторда 14 та оила 40 нафар оила аъзолари бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар сони 5 нафар;
- 3-секторда 79 та оила 283 нафар оила аъзолари;
- 4-секторда 20 та оила 37 нафар оила аъзолари
Қолган 9 нафар фуқарони ҳам жорий йилнинг якунигача ишга жойлаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китобларни қилиб олганмиз.
Хурматли депутатлар! Сессия иштирокчилари!
Кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича,
Туманда кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили соҳа ва тармоқларда бир қатор ижобий ишларни амалга оширилганлигини кўрсатмоқда.
Туманда жами 4596 та хўжалик юритувчи субъектлари (тадбиркорлик) фаолият юритиб келмоқда. Шу жумладан, уларнинг 1 373 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 3 223 таси юридик мақомдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2019 йилда 4 345 та, 2020 йилда 4 188 тани ташкил этган. Жорий йилга солиштирганда мазкур кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 251 тага, 2020 йилга нисбатан 157 тага кўпайганлиги аён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5 - 6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари якуни бўйича 15 июнь куни тасдиқланган 42-сонли мажлис баёнининг 63-бандида берилган топшириқларга асосан туманда кичик бизнес субъектлари сонини ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошириш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунгача 442 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб (439 та) йиллик режа 100,6 фоизга бажарилди. Шундан, декабрь ойининг ўзида 25 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди. Шунинг билан биргаликда, 442 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш орқали 1251 тадан ортиқ янги иш ўринлари ҳам яратилди.
Барчамизга маълумки, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида туманимиз 2020 йилда “Тадбиркорлар уйи” ташкил қилинди.
Туман “Тадбиркорлар уйи”га тадбиркорлар сонини кўпайтириш, уларга кўрсатиладиган давлат хизматларини марказлаштириш, ёш тадбиркорларга лойиҳаларини ишга туширишга ёрдам бериш, тадбиркорлар қатлами билан давлат идоралари ўртасида мулоқотни соддалаштириш учун биринчи навбатда Бош вазир қабулхонаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Ҳунармандлар уюшмаси туман бўлими доимий иш жойи сифатида жойлаштирилган.
2021 йил давомида туман ҳокими томонидан тадбиркорлик субъектлари билан жами 40 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилиб, тадбиркорларнинг ўз соҳаларини ривожлантириш ёки мавжуд тўсиқларни бартараф этиш борасидаги турли мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилган.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган банк кредитлари бўйича,
Тегишли Фармон ва қарорларга мувофиқ тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича:
Туманимиз аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” Давлат дастури доирасида йил бошидан 1907 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қиймати 38 млрд. 501,4 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 2100 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди. Жумладан, мақсадли дастурлар кесимида қуйидагича:
“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 1244 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 28 млрд. 553,6 млн сўм кредит маблағлари ажратилиб, натижада 1600 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, шундан 332 нафар кам таъминланган аҳолининг бандлиги таъминланди.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 544 нафар аёлларга 6 млрд. 675 млн.сўм кредит ажратилди ва бу орқали 650 нафардан ортиқ ишсиз аёллар иш билан таъминланди;
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 21 нафар ёш тадбиркорларга 630,7 млн. сўм кредит маблағлар ажратилиб, 35 нафардан зиёд ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
“Ҳунармандчилик йўналишида” мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳунармандларимиз асосан тикувчилик, миллий либослар тайёрлаш, ёғочдан ясалган халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари, муаллифлик мебеллари, металл ва тунукага ишлов бериш орқали ясалган маҳсулотлар фаолияти билан шуғулланади.
Бугунги кунда туманимизда олиб борилган кенг тарғибот ва ташвиқот тадбирлари натижасида “Ҳунарманд” уюшмасидан рўйхатдан ўтган ҳунармандлар сони 230 та ташкил этиб, уларнинг 110 нафари жорий йилда янги рўйҳатдан ўтган ҳунармандлар ҳисобланади.
Туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшларга “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик сирларини ўргатишга алоҳида этибор қаратилмоқда. Жорий йилда 65 нафар ҳунарманд тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд. 898 млн.сўмлик банк кредит маблағлари ажратилиб, 72 нафар аҳолининг бандлиги таъминлашга эришилди.
Хурматли сессия иштирокчилари!
Жорий йилда саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳаларида ҳам белгиланган дастур ва режаларга мувофиқ муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли ҳамда шу тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2021 йил 14 апрел кунги 142-сонли қарорлари асосида жорий йилда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини обод ва кўркам масканларга айлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар бажарилди.
Дастурга киритилган “Қумбости” ва “Кичик Оқмачит” фуқаролар йиғинларида жами 15 млрд. 596 млн. сўмлик ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, дастур асосида жами 8,6 км йўллар, шундан 4,4 км ички йўлларни асфальт қилинди, 4,2 км йўллар шағалланди.
Бундан ташқари манзилли дастур асосида туман ҳудудидаги 41,5 км ички йўллар асфальт қилинди.
Дастур асосида ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 12 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 2 дона ичимлик суви қудуғи қазилди, 2 дона сув минораси ўрнатилди.
“Кичик Оқмачит” МФЙ ҳудудида аҳоли ва ҳомийлар томонидан қўшимча 1 дона ичимлик суви қудуғи қазилди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича, 3,0 км тармоқ тортилди, 214 дона бетон таянч устунлар ўрнатилди, 2 та трансформатор ўрнатилди, 1 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича, 3 км газ тармоқларини жорий таъмирланиб, режага мувофиқ ҳар икки қишлоқ аҳолиси вакиллари 54 дона суюлтирилган газ балонлари берилди.
Ҳудуддаги 2,0 км ирригация ва мелиорация тармоқлари тозаланиб, 1 км пиёдалар йўлаги қурилди. 40 дона тунги кўча ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 10 дона янги турдаги модул контейнер урналар ўрнатилди.
Шунингдек, Қумбости МФЙда жойлашган 45-умумтаълим мактабини мавжуд биноларини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 210 ўринли янги ўқув биноси қурилиши белгиланган бўлиб, айни кунларда мазкур таълим масканида сифатли ва жадал суратга давом этаётган қурилиш ишлари тез кунларда якунланиб, фойдаланишга топширилади.
Кичик Оқмачит МФЙда жойлашган 50-сонли мактабни мавжуд ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 315 ўринли янги ўқув бино қурилиш ишлари ҳам якунланиши арафасида.
Кичик Оқмачит МФЙ ҳудудидаги 42-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам 375 млн. сўмлик маблағ эвазига жорий таъмирланди.
Мазкур қишлоқда яна бир ижтимоий соҳа объекти- 77-қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида мукаммал таъмирлаш ишлари айни кунларга келиб, 95 фоизга бажарилди.
Инвестиция дастури асосида 2021 йилда туманда жами 6 та объект, шундан 4 та ижтимоий соҳа муассасаларини реконструкция қилиш ва 2 та ичимлик суви таъминоти объекти киритилган эди. 6 та объектни умумий қиймати - 47,290 млрд. сўмни ташкил этади.
Бу борада ҳам кўрилган саъйи ҳаракатлар натижасида лойиҳа қиймати 2,227 млрд сўм бўлган, Элчи қишлоғидаги 21-мактаб филиалини реконструкция қилиниб, қўшимча 220 ўринли янги ўқув биноси қурилди ва ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг устозлари учун фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 3,596 млрд. сўм бўлган, Фаровон Келажак МФЙ ҳудудидаги 27-мактабни реконструкция қилиш, яъни мавжуд бинони таъмирлаш ва 12х24 метр ўлчамда спорт зал қуриш ишлари айни кунларга келиб 95 фоизга бажарилди.
Лойиҳа қиймати 3,574 млрд. сўм бўлган, “Қумбосди” қишлоғида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти жорий йилги Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
360 ўринли Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар «Мурувват» интернат уйи мукаммал таъмирланиб, жорий 2021 йилга мўлжалланган 6 млрд. сўмдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилди. Инвестиция дастури асосида туманда Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича Ўқчи МФЙ ҳудудида 2 дона тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 2 дона 1000 куб.м ли резервуар қуриш, Ўқчи қишлоғидан Каримобод қишлоғигача 20,6 км тармоқ тортиш белгиланган. Лойиҳа қиймати 19 млрд. 7 млн сўмни ташкил этадиган мазкур объект 2021-2022 йилларга мўлжалланган. Режага асосан 2021 йилги бажарилиши кўзда тутилган 2 дона ичимлик суви қудуғи қазиш, ҳаво электр тармоғи тортиш, 2,5 км тармоқ тортиш, резервуар қуриш учун жой текислаш ишлари тўлиқ бажарилди.
Шунингдек, Катта Тагоб МФЙда ичимлик суви қудуғи қазиш ва 5 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари кўзда тутилган бўлиб, мазкур объектни ҳам тўлиқ қуриб битказиш ва фойдаланишга топшириш 2021 ҳамда келгуси 2022 йиллар учун мўлжалланган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ҳам ҳозирги вақтга қадар 1,450 млрд сўмлик ишлар бажарилди. Қудуқ ковланиб, режадаги 5,0 км
ичимлик суви тармоғи тортилди. Резервур, қоровулхона ва ва қудуқ атрофини ўраш ишлари бажарилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига тумандаги 11 та ижтимоий соҳа объектлари, хусусан 3 та мактаб ва 8 та мактабгача таълим ташкилотларида жами 2,223 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Шўрсув МФЙ ҳудудидаги 9-мактаб жорий таъмирланиб, бунда мактаб биноси фасади янгиланиб, эшик ва ромлар алиштирилди, иссиқлик тизими таъмирланди.
Каримобод маҳалласида жойлашган 8-мактабнинг иссиқлик тизими таъмирланиб, эшик-ромлари янгисига алиштирилди.
Пастки қўриқ маҳалласидаги 22-мактабнинг иссиқлик тизими таъмирланди. Айни “Пастки қўриқ” маҳалласидаги 4-давлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳам иссиқлик тизими таъмирланди.
Қушқўноқ МФЙ ҳудудидаги 31-давлат мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик тизими таъмирланди.
Айни кунларда 525 млн. сўмлик лойиҳа асосида Даханақақир МФЙ ҳудудидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида қўшимча енгил конструкцияли 90 ўринли гуруҳ хоналари қурилмоқда.
520 млн сўмлик лойиҳа асосида эса Қайнарбулоқ МФЙ ҳудудидаги 16-мактабгача таълим ташкилотининг эски биноларини бузиб, ўрнида енгил конструкцияли 90 ўринли гуруҳ хоналари қурилмоқда.
Бундан ташқари, Хайдаробод қишлоғидаги 36-сонли, Сочтепа МФЙ Чинор қишлоғидаги 52-сонли, Хотамтой қишлоғидаги 60-сонли, Намуна МФЙ Комилчўли қишлоғи 64-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг иссиқлик тизимлари ҳам таъмирдан чиқарилди.
Хурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Жойлардаги янги кўп қаватли турар жой бинолари қуриш орқали одамларнинг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш масалаларига ижобий ечим топиш мумкинлиги барчангизга сир эмас.
Бу борада ҳам туманда бунёдкорлик, яратувчилик ишларини олиб борилиши натижасида ҳудудлар кўркига кўрк қўшиш ҳамда аҳоли эҳтиёжини қондириш чоралари кўрилмоқда.
Жорий йилда туман аҳолисини уй-жойларга бўлган эхтиёжини кўплигини инобатга олган ҳолда 7 та ҳудудда жами 480 хонадонли 16 дона кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, ушбу уй-жойлардан Яккатут МФЙда жойлашган 4 донаси, ҳар бири 20 хонадонли 5 қаватли уйлар “FC Турон” МЧЖ томонидан қуриб битказилди.
Қулибек МФЙ Янги Яйпан массивида пудратчи ташкилот “Яйпан қурилиш инвест” МЧЖ томонидан ҳар бир 20 хонадонли 2 дона уй-жойлар қурилмоқда. Ушбу уй-жой бинолари 2022 йилнинг 3-чорагида қуриб битказилиши режалаштирилган.
Боғи Эрам МФЙ Бодомзор кўчасида пудратчи ташкилот “Алихўжа Яйпан қурилиш” МЧЖ томонидан 1 дона 5 қаватли уй-жой қурилиш ишлари бажарилмоқда.
Яйпан шахар А.Навоий кўчасида “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ томонидан 1 дона 5 қаватли 30 хонадонли уй-жой биноси қуриб битказилмоқда.
Мингтут МФЙ Хаётобод қишлоғида эаса пудратчи ташкилотлар “Қушқўноқ қурилиш таъмир” МЧЖ ва “Элит гранд қурилиш” МЧЖлар томонидан ҳар бири 24 хонадонли 2 дона 4 қаватли турар-жойлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур уй-жойларнинг қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши эса 2022 йилнинг 3-чорагига белгиланган.
Туркистон МФЙ ҳудудида “Яйпан Элит Хаус” МЧЖ томонидан 4 та 5 қаватли, жами 134 хонадонли турар жой биноси қурилиши бошланди.
Шунингдек, Яйпан Гузар МФЙ ҳудудида “Зумрад ЗМА” хусусий корхонаси томонидан 1 та 7 қаватли, 5 подьезли, 102 хонадонли турар жой биноси қурилиш ишлари ҳам бошланди.
Ҳудудларни обод ва кўркам қиёфаларга келтириш, аҳоли учун қатор қулайликлар яратиш мақсадида кўплаб масканларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда.
Хусусан, Бозор Яйпан МФЙ Ибн Сино кўчаси ва Ислом қишлоғи йўналиши бўйлаб 1,8 км масофадаги йўлда обонлаштириш ишлари, пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш, гулзорлар ташкил этиш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари туман марказидаги А.Навоий, Туркистон, Зиёкор кўчаларида 84 дона янги замонавий кўча чироқлари, шунингдек, туман ҳудудида 700 дан ортиқ кўча чироқлари ўрнатилди.
Туман ҳудудидаги 20 дан ортиқ эски, фойдаланилмай, бўш турган автобекатларни реконструкция қилиб, бир қисмида автобекат, қолган қисмида “ақлли бекат”га айлантиришга рухсат берилган бўлиб, ҳозирги вақтда 10 дан ортиқ автобекатлар “ақлли бекатга” айлантирилди.
“Ташаббусли бюджет” бўйича 500 млн.сўм маблағ ҳисобига Мўйи-Муборак МФЙ ҳудудида 1,7 км, 272 млн.сўм маблағ ҳисобига эса Бузуқўрғон МФЙ ҳудудидаги 1 км йўллар асфальт қилинди.
Сочтепа МФЙ ҳудудидаги 47-мактабда 500 млн.сўмлик маблағ ҳисобига таълим масканининг ташқи фасад қисми таъмирланиб, эски эшик ва ромлари янги замонавийсига алмаштирилди.
Туман ҳудудлари бўйлаб электр таъминоти сифатини янада яхшилаш юзасидан босқичма-босқич амалий тадбирлар бажарилди ҳамда мазкур ишлар ҳамон давом этмоқда.
Хусусан туман ҳудудлари бўйлаб 165,6 км масофада 0,4 кВли ҳаво линияларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. 67 дона ТП ларда, 354,1 км 6-0,4 кВ ҳаво лининияларида ва 131 дона ТПларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастури тўғрисидаги» ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан 30 дона янги ТПлар ўрнатилди. Шунингдек, 59,5 км 6-0,4 кВ линиялар янгиланиб реконструкция қилинди.
Хотамтой МФЙ ҳудудида оғир юкламада ишлаётган ТПни юкини енгиллаштириш мақсадида 1 дона қуввати 160 кВали ТП, Намуна МФЙ ҳудудида 2 дона қуввати 100 кВали ТП ўрнатилди.
Туман ҳокимлиги кўмагида олиб берилган 344 дона темир-бетон таянч устунлар Бўстон, Ислом, Дашт Чўлпон, Учбулак, Нурсух, Зинаша, Олмазор, Қайқуобод, Сочтепа, Қирқкетмон, Давлатботир, Яккатут, Тинчлик ва Қумбости МФЙ ҳудудларидаги яроқсиз ҳолдаги симёғочлар ўрнига алмаштирилди.
Газ таъминотини яҳшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги 1001-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 4144 дона тумандаги аҳоли истеъмолчиларига Электрон газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари тумандаги 4 та ижтимоий соҳа объектлари, яъни Зинаша МФЙ ҳудудидаги 59-умумий ўрта таълим мактаби ва 5-мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Нурсух МФЙ ҳудудидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ва 14-мактабгача таълим ташкилотлари газлаштирилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича, туман ҳокимлиги томонидан Зиё Нурсух МФЙ ҳудудида 400 млн. сўм маблағ ҳисобига ичимлик суви қудуғи қазилиб, тоза ичимлик сув чиқарилди.
Эски Яйпан МФЙ Ибн Сино кўчасида 200 метр, Беруний МФЙ ҳудудида 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.
Охта Тагоб МФЙда туман Сувоқава корхонаси ходимлари томонидан сув минораси таъмирланиб, насос ўрнатилди ва 500 метр тармоқ тортилди
Аҳоли ва ҳомийлар томонидан Қораёзбобо МФЙ Маллахон қишлоғида 500 метр, Нурли Келажак МФЙ Худоёрхон қишлоғида 800 метр, Зинаша МФЙда эса 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.
Қақир МФЙ ҳудудидаги ичимлик суви минораси таъмирланди.
“Асака банк” ҳомийлик маблағлари ҳисобига тумандаги Зинаша МФЙ ҳудудида 200 метр, Дўнгсарой МФЙ ҳудудида 200 метр ва Ражабгарли МФЙ ҳудудида 200 метр, жами 600 метр йўллар асфальтланди.
Шунингдек, “Асака банк” ҳомийлик маблағлари ҳисобига 3 дона, хусусан Туюл, Жонобод ва Янгихаёт МФЙ ҳудудларида 1 донадан қуввати 160 кВали ТП ўрнатилди.
Кўп қаватли уйларни таъмирлаш бўйича, Ғалаба мавзесидаги 25 ва 47 кўп қаватли уйларни том қисми шифер билан қопланди.
Дастур асосида Яйпан Гузар ва Шўрсув МФЙдаги кўп қаватли уйларни туташ ҳудудиларида болалар майдончалари қуриб битказилди.
Алоқа вазирлигининг 600 млн. сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобига 4 та маҳалла фуқаролар йиғинлари- Қудаш, Намуна, Қораёзибобо ва Ўқчи Туман МФЙ биноларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жорий куз-қиш мавсуми учун, туманда жами 15943 тонна, шундан бюджет ташкилотлари учун 4423 тн, аҳоли учун эса 11 520 тн кўмир жамғариш режалаштирилган. Бюджет ташкилот томонидан режадаги кўмир заҳираси тўлиқ шакллантирилиб, аҳоли учун белгиланган босқичма-босқич кўмир омборларидан етказиб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йил ноябр-декабр ойларида туман ҳудудлари бўйлаб 291 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, келгуси йил баҳор мавсумида ҳам мазкур хайрли тадбир изчил давом эттирилади.
Шу ўринда, ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, яшил маконларни кенгайтириш, дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акциясида туманимиз аҳолиси, ташкилот ва муассасалар ходимлари, кенг жамоатчилик уюшқоқлик билан фаол иштирок этганини алоҳида эътироф этиб ўтмоқчиман.
Ўзбекистон туманида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш мақсадида жорий йил бошида 75 та МФЙ лар кесимида мониторинг олиб борилди ва туманда жами 562 нафар лидер аёллар фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Хозирда туманда депутат аёллар сони 9 нафар бўлиб, улардан 1 нафари Олий Мажлис қонунчилик палатаси, 2 нафари вилоят кенгаши, 6 нафари эса туман Кенгаши депутатларидир.
Туманда аёллар орасида 9 нафар давлат мукофоти совриндорлари, 3 нафар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони, 2 нафар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибалари мавжуд.
Туманимизда ижтимоий-сиёсий фаол аёллар сонини кўпайтириш, ижтимоий оғир ахволдаги, лекин билимли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарорига асосан белгиланган мезонга кўра 436 нафар хотин-қизларга олий таълимга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди. Шулардан 31 нафар қизлар олий таълим муассасаларига қабул қилиндилар.
Ўзбекистон туманида 2021 йил бошида 75 та махаллада олиб борилган мониторинг натижасида жами 2940 нафар ишсиз аёллар борлиги аниқланиб, ўтган 11 ой давомида мазкур хотин-қизларнинг барчаси иш билан таъминланди.
2021 йил январ-ноябр ойи ҳолатига туманимизда турли сабабларга кўра 225 нафар ажрим қайд этилган. Ҳозирда ажрим арафасида турган оилаларнинг ҳар бирига лидер аёллар, депутат аёллар, туман отинойилари, психологлар бириктирилган ва индивидуал тарзда иш олиб борилмоқда. Бириктирилган лидерлар, туман ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссиясининг олиб борган тизимли ишлари натижасида 2021 йил давомида 146 та ажрим ёқасидаги оиалаларни яраштиришга эришилди ва 365 нафар вояга етмаган болаларнинг тирик етим бўлишининг олди олинди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан, туманда 1-босқичда рўйхатга олинган 3167 нафар ва 2-босқичда рўйхатга олинган 2803 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳам қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган барча манзилли чоралар ижро этилди. Хусусан, дафтар рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 1424 нафар ишсиз хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди. 1113 нафар хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” хисобидан жами 908 млн. 951 минг сўм миқдорида бир маротабалик моддий ёрдам пуллари берилди. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож ва ногиронлиги бўлган 61 нафар хотин-қизларнинг хонадонлари таъмирдан чиқарилди.
Дафтарга киритилган тиббий ҳимояга муҳтож 557 нафар хотин-қизлар туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тор доира мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб, 523 нафари ордерсиз амбулатор даволаниш, 11 нафари йўлланма асосида стационар даволаниш, 20 нафар хотин қизлар эса ордерсиз стационар даволаниш учун қамраб олинди. 220 нафар хотин-қизлар бепул дори-дармон билан таъминланди. Шунингдек, 28 нафар аёлларнинг юқори технологияли тиббий ёрдам олиши, хусусан жарроҳлик амалиётлари учун 338 млн. 200 минг сўм маблағ сарфланди. 1158 нафар хуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга туман судлари, ИИБ бўлими, адлия бўлими, кадастр бўлимлари мутахассислари томонидан хуқуқий маслаҳатлар, 1 633 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга эса ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларидан бириктирилган малакали психологлар томонидан психологик маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 95 нафарига “Аёллар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан субсидия асосида 370 млн. 500 минг сўм миқдоридаги тикув машиналари берилди.
1 ва 2-босқич жараёнларида туман бўйича “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 5970 нафар хотин-қизларга манзилли ёрдамлар кўрсатиш мақсадида жами 9 млрд. 56 млн. 131 минг сўмлик пул маблағлари сарфланди.
Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳам бир қатор манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунда асосан “Ёшлар дафтари” га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама ва манзилли қўллаб-қувватлашга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунга кадар (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасига 3863 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан 3768 нафар ёшлар дафтардан чиқарилган. 92 нафар ёшлар бугунги кунда (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасида мавжуд.
Бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан Васийлик Кенгашининг қарорларига асосан жами 1 млрд 893 млн 705 минг сўм маблағ сарфланган.
Хусусан, дастлаб йил бошида жамғарма маблағлари ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий ва психологик муаммолари мавжуд бўлган 48 нафар ёшларга 1 марталик БХМнинг 2 баробар миқдорида (490 минг сўм) пул маблағлари, 122 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш йўналиши доирасида асбоб-ускуналар олиб бериш орқали жами, 170 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал қилиш учун 138 млн. 860 минг сўм маблағ сарфланган эди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш ҳаражатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача тўлаб бериш белгиланган бўлиб, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқишлари учун 24 млн. 500 минг сўмлик маблағлар Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига тўлаб берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги 250-сонли қарори билан тақдиқланган вақтинчалик тартибга асосан яна 888 нафар нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш йўналиши доирасида 1 млрд. 180 млн сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди.
Дафтар рўйхатига киритилган 19 нафар ёшларнинг 65 млн. 669 минг 555 сўмлик сафарбарлик чақирув резерви шартнома пуллари тўлаб берилди.
Жорий 2021 йил бошидан шу кунгача "Ёшлар" ва “Темир" дафтарга киритилган жами 112 нафар талаба йигит-қизларнинг олий ўқув юрти тўлов шартнома суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдордаги 464 млн. 822 минг сўмлик шартнома пуллари тўлаб берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга хизмат қиладиган “Лидер китобхон” танлови ташкил этилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни спорт тадбирларига кенг жалб этиш мақсадида 17-30 ёшдаги ёшлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича “Туман ҳокими кубоги”, street workout (кўча спорти) бўйича “Қўмондон кубоги”, футбол бўйича “ДХХ бошлиғи кубоги”, кураш бўйича “Туман прокурори кубоги”, волейбол бўйича “ИИБ бошлиғи кубоги”, енгил атлетика бўйича “Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги”, шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи кубоги” мусобақалари ўтказилди. Маданият йўналиши бўйича “Водий овози” республика кўрик танловини туман босқичи ўтказилиб, танлов ғолиблари тақдирланди. Мазкур тадбирлар доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 23 млн. 582 минг сўм маблағлар ажратилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан белгиланган амалий тадбирлар туманда давом этмоқда.
Халқ таълими соҳасини янада ривожлантириш борасида, бугунги кунда туман халқ таълими бўлими тасарруфида 71 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритади. Таълим муассасаларида жами 41950 нафар ўқувчиларга 3412 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқдалар.
Жорий йилда туманимизда 11-синфни 2913 нафар ўқувчилар битиришиб, улардан 747 нафари олий таълимга ўқишга қабул қилинди.
Тумандаги 1, 24, 49-мактаблар ва 65- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати қошида 4 та йўналиш – аниқ фанлар, табиий фанлар, филология ҳамда ижтимоий фанларидан таянч мактаблар ташкил этилди.
2020-2021 ўқув йили якунида 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган биология фани ўқитувчиси Турсунқулова Малохатхон Салимжоновна, 66-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида фаолият юритаётган инглиз тили фани ўқитувчиси Жонибек Усмонов, 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида фаолият юритаётган кимё фани ўқитувчиси Қурбонов Абдувохид Абдуғаффаровичлар Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан, 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Аҳмаджонов Мирсаиджон Олимович Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Баркамол авлод болалар мактаби директори Маҳкамова Хуршида Собиржоновна ва 65-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати биология фани ўқитувчиси Мамадалиева Матлубахон Эргашевна Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
2021 йил сентябрь ойида Халқ таълими вазирлигининг кубоги учун ўтказилган волейбол мусобақасида 49-мактаб ўқувчилари-ўғил болалар жамоаси Республикада биринчи ўринни, айни шу мактабнинг қиз болалар жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Республикамизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича жорий йилги финал босқичида 50-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Муҳаммадфозил Исмоиловнинг ғолиб бўлиб, Президент совғаси-“Spark” автомобили соҳибига айлангани барча туманимиз аҳлига ўзгача қувонч ва фахр бағишлади десак, янглишмаймиз.
Туман халқ таълими бўлими томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида барча таълим масканларида самарали ишлар олиб борилди. Ҳар бир ташаббус бўйича алоҳида тўгараклар, спорт секциялари, китобхонлик танловларида умумтаълим мактабларининг деярли барча ўқувчилари қамраб олинди.
Жорий йилда таъмирланиб, янги қиёфа касб этган ва фойдаланишга топширилган умумтаълим мактаблари ҳақида ҳам юқорида таъкидлаб ўтдик.
Мактабгача таълим соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрь кунидаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5198-сонли Фармони ҳамда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга оид қабул қилинаётган қатор Фармон ва Қарорлар мамлакатимизнинг мактабгача таълим тизимида туб бурилиш ясади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон туманида болаларни таълим тизими қамраб олиш йилига ўртача 15% га ўсди. 2017 йилда болаларнинг боғчага бориш кўрсаткичи 24,6 % бўлган бўлса, хозирги кунда 3-7 ёшли болалар сони 19 884 нафардан иборат ва умумий ҳисобда 219 тa мактабгача таълим ташкилотларига (64 давлат, 155 та нодавлат) 16722 нафар болаларни таълим тизимига қамраб олинган. Қамров кўрсаткичлари 84,1 %ни ташкил этмоқда.
Таъкидланганидек, йил давомида бир қатор мактабгача таълим ташкилотларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларининг олиб борилиши натижасида ҳам болалар қамровини оширишга эришилди.
Қумбости МФЙда жойлашган 17-давлат мактабгача таълим ташкилотининг Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланиб, 210 ўринли кўркам масканга айлангани, Ўрта қишлоқ, Шакаробод ва Кичик Оқмачит МФЙларида қўшимча 90-ўринли енгил конструкцияли контейнер боғчалар ташкил этилгани сўзимиз исботидир.
Шунингдек, Дўнгсарой МФЙдаги собиқ 39-мактаб биноси мукаммал таъмирланиб, янги 65-давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ташкил этилди. Бу орқали яна 110 нафар болаларни қамраб олиш имкони яратилди. Айни кунларда Даханақақир МФЙда жойлашган 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида 90 ўринли бино қад ростлаётганини ҳам таъкидлаб ўтдик.
Туманда мактабгача таълим ёшидаги болаларни тизимга қамраб олиш, масканларда таълим-тарбия сифатини янада ошириш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Туманда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига 8 та оилавий поликлиника, кўп тармоқли марказий поликлиника орқали амбулатор равишда тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Туман аҳолисига стационар равишда хизмат кўрсатиш эса 425 ўрин-жойга эга марказий шифохона орқали амалга оширилади. Улардан 363 ўрин-жой бюджет хисобидан, 62 ўрин-жой хўжалик ҳисобидан фаолият юритиб келмоқда. Марказий шифохона таркибида 120 ўринли туғруқ комплекси, 50 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 30 ўринли шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамда 65 ўринли болалар бўлими мавжуд.
Туманда аҳолисига тиббий хизмат кўрсатаётган шифокорларнинг 336 нафар бўлиб, уларнинг 183 нафари олий тоифали, 23 нафари 1-тоифали, 10 нафари 2-тоифали, жами тоифали врачлар эса 216 нафарни ташкил қилади.
2021 йил давомида 81736 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилган. Улардан турли касалликлар аниқланганлари 34,3 фоизни ташкил бўлиб, амбулатор ва стационарда соғломлаштирилди.
Коронавирус касаллигига гумонланувчи беморларни уй шароитида даволанишини ташкил этиш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган 4390 қути дори воситалари жамламалари туман тиббиёт бирлашмасининг мутахассислари томонидан коронавируснинг енгил тури билан касалланган беморлар ва коронавирусга шубҳа килинган фукароларга кўрикдан ўтказилиб, мақсадли равишда тарқатиб бериш ишлари йўлга қўйилган. Ана шундай беморларга хозирга қадар 2420 қути дори жамланмалари тарқатиб берилди.
Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 71, 77 ва 76-оилавий поликлиникалар ва марказий шифохона бўлимлари жорий таъмирдан чиқарилди.
Туризм ва спорт йўналиши бўйича, туман ёшларини жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаси қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 2021 йил давомида 160 дан зиёд спорт тадбирлари ўтказилди ҳамда мазкур спорт тадбирларида 83 минг 560 дан зиёд иштирокчилар қамраб олинди. Уларнинг 41 минг 830 дан ортиғи қизларни ташкил этади. Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида 68 маротаба спорт тадбирлари ўтказилиб, унда 8980 нафар ёш спортчиларнинг (шундан 4460 нафари қизлар) иштироки таъминланди.
Шу кунгача туманда яна 92 маротаба оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, уларда 12950 нафардан зиёд аҳоли иштирок этган.
Жорий йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибига туман спортчиларидан 35 нафари (шундан 28 нафари ёшлар ва ўсмирлар), заҳира таркибига 15 нафар (11 нафари ёшлар ва ўсмирлар) киритилган. 154 нафар спортчиларимиз Республика чемпионатлари ҳамда кубокларида ғолиблик ва совриндорликни қўлга киритиб улгуришди. Спортчиларимиз орасида 10 яқин жаҳон ва Осиё чемпионлари совриндорлари мавжуд.
Туман ҳудудида жами 11 та маданий меърос объектлари мавжуд бўлиб, шундан 3 та зиёратгоҳлар ҳисобланади. Улар “Хўжа Хасан Нурий Султон Саид Комолиддин”, “Қораёзи бобо” ва “Мўйи Муборак” зиёратгоҳларидир. Шу каби кўплаб меъморий обидалар тўла таъмирдан чиқарилган бўлиб, сайёҳлар ташрифи учун туристик объект сифатида фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда 10 га яқин маданий меърос объектлари туристик маршрутга киритилган. Туманимизда сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, сувенир буюмлари савдоси, турли дўконлар ва валюта айирбошлаш имконияти мавжуд бўлган банкомат ташкилланган.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Ўтаётган йил мобайнида туманда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилган бўлсада, ҳали тўлиқ фойдаланилмаган заҳиралар ва ишга туширилмаган қувватлар талайгина. Бу борада мавжуд барча имконият ва ресурслардан фойдаланган ҳолда туманни ҳар томонлама жадал ривожлантириш тадбирлари изчил давом эттирилади.
Шу боис, келгуси 2022 йилда туманда барча қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, оддий одамлар хаётида ижобий ўзгаришларга эришиш ҳамда аҳолини қийнаётган муаммолардан келиб чиқиб, асосий эътиборни қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик:
Биринчидан, Туманда 2022 йилда аввало янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлашда энг муҳим драйвер соҳаларни аниқлаш ҳамда ушбу драйвер лойиҳаларга “Темир дафтар”га , “Аёллар дафтари” га, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларини, меҳнат бозорига янги кириб келаётган ишчи кучларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Бунда, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини яхшилаш, бунда асосий кўрсаткич ишсизлик даражасини мунтазам пасайтириб бориш, хусусан 2022 йилда бу кўрсаткични 9,1 фоизга тушириш учун қуйидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган маҳаллабай ва фуқаробай иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда жамиятимиздаги барча соҳалар учун энг самарали йўл эканлиги ўз исботини кўрсатди.
Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Маҳаллабай” ишлаш тизимида аҳолини “фуқаробай” ўрганганимизда, қуйи бўғиндаги оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уни бартараф этишда жамоавий ёндашувларни ташкил этиш кераклигини тўлиқ англаб етдик.
Маҳаллабай ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонидир.
“Маҳаллабай” тизими асосида маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда “фуқаробай” ишланиб, 2022 йилда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, ҳудудни ривожлантириш ва драйверини аниқлаш ҳамда энг асосийси уларнинг турмушидаги муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилади.
Жумладан, ишсизликни қисқартириш ҳисобига, туманда 2022 йилда жами 3680 та иш ўринлари яратилади.
2022 йилда тумандаги тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 560 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши ҳамда бунинг натижасида 3.5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Кредитларни асосан қуйидаги соҳаларга ажратилишига алоҳида эътибор қаратилади:
жумладан, 2022 йилда Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 55 млрд. сўм кредитлар ажратилади. Бу орқали, 2250 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, доимий даромад манбаига эга бўлади. Ушбу кредит маблағлари ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви (драйвери) ёки ўсиш нуқтасини аниқлаган ҳолда ажратилиши белгилаб олинган.
Жумладан, “Маҳаллабай” ишлаш бўйича тумандаги 75 та маҳаллаларнинг ҳар бирини географик жойлашуви ҳамда аҳолини талабидан келиб чиқиб ихтисослашуви аниқланган.
Масалан, Овчи, Фаровон келажак, Қоратепа, Ислом, Нурсух маҳалла фуқаролар йиғинлари чорвачилик йўналишига ихтисослашган.
Бундан ташқари, Пасткиқўриқ, Беруний, Деҳқонобод, Қудаш маҳаллалари хунармандчилликка, Ўқчи, Ўқчи-дашт, Ўқчи туман, Ражабгарди, Жонобод, Бўстон, Шакаробод, Боғи эрам маҳаллалари боғдорчиликка, Яккатут, Эски Яйпан, Мингтут, Туркистон, Бозор Яйпан маҳаллари хизмат кўрсатиш ва бошқа маҳҳалларнинг ҳам ўз ихтисослашувига кўра кредитлар ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамисининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Ўзбекистон туманида 2018-2021 йиллар давомида ўтказилган хатлов натижалари бўйича жами 98 та фойдаланилмаётган, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган ер майдонлари ва бино-иншоотлари аниқланган.
2021 йил декабрь холатига кўра жами рўйхатга олинган 98 та объектлар мавжуд бўлиб, шулардан 58 таси ишга туширилган. Жорий йилнинг январ-декабрь ойлари оралиғида 30 та объект мулкдорлари томонидан самарали фойдаланишни йўлга қўйгани ўрганиб чиқилиб таъсирчан солиқ чоралари бекор қилинган.
Ушбу фойдаланилмаётган ҳамда самарали фойдаланилмаётган деб топилган объектни ишга тушириш натижасида 68 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиши хисобига йиллик қуввати 19.2 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда бунинг натижасида 70 нафар ортиқ доимий янги ишчи ўринлар яратилишига эришилди.
Ҳозирда 42 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга таъсирчан солиқ механизми қўлланилди. Бунинг натижасида
910,3 млн. сўм ер ва мол-мулк солиқлари давлат бюджетига ундирилди.
Мамлакатимиз, шу жумладан шаҳримизнинг бугунги тараққиётини инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ва шаҳар фуқароларини янги иш ўринлари билан таъминлашсиз амалга ошириб бўлмайди.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2021 йил 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари ижроси тўғрисидаги 7-сонли йиғилиш баёнига асосан Ўзбекистон туманида умумий қиймати 385 млрд. 249 млн. сўм маблағлар сарфланиши ҳисобига 33 та инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 709 нафар янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар 29 та лойиҳа амалга оширилди ҳамда 333 та янги иш ўрин яратилди.
Дастурдан ташқари 2021 йилда 4 та лойиҳалар ишга туширилди. Ушбу лойиҳаларга 8 млрд. сўм инвестиция жалб этилиб, 25 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон туманида 2021 йилда 17,1 млн. АҚШ доллари қийматида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ҳамда йил якуни билан 40,0 млн. АҚШ доллар ҳорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кутилмоқда.
Хорижий инвестицияларнинг мамлакатимиз, шунингдек вилоятимиз иқтисодиётида тутган ўрнини тўлиқ тушуниб етган ҳолда туман учун 2022-2026 йилларда прогноз кўрсаткичларини 287 млн. долларга етказиш бўйича ҳисоб китобларимизни қилиб олдик.
2022-йилда 3 та корхоналар (“Farghona West International Cement” ҚК МЧЖ, "Albus Cement Group" МЧЖ ҚК ва "GSR Limeston" МЧЖ) томонидан 7 та лойиҳалар кесимида 50 млн. доллар ҳорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши белгилаб олинган.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари, сизга яна бир муҳим маълумотни бермоқчиман.
2022 йилдан бошлаб Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича янги тизим жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябр куни инвестиция лойиҳаларни самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда ўтган беш йилда инвестиция дастурлари ижроси ҳақида сўзлашганларида, келгуси 5 йилликда хар бир ҳудудда “туман, шаҳар лойиҳа гуруҳлари” ва холдинг компаниялари ташкил этиш вазифаларини белгилаб берилган. Ушбу янги тузилмалар тадбиркорларнинг бизнес ҳамкорига айланади. Улар тадбиркорларнинг ёнида туриб, ғоядан бошлаб, инвесторларни жалб қилиш ва лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишлашигача ҳар куни ёрдам беришга масъул бўлади. Ўзбекистон туманида янги тизим бўйича ўз номига эга тадбиркорлардан ва иқтисодий аналитиклардан гуруҳ шакллантирилиши ва келгуси беш йилликда киритилаётган ҳорижий инвестиция миқдорини 5 баробарга (287 млн. АҚШ долл.), экспорт ҳажмини 2 баробарга (37,4 млн. АҚШ долл.)га, саноат махсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга (2,1 трлн. сўм) ошириш режалаштирилган.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида 145,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар импорт қилинган. Импорт қилинган маҳсулотларнинг 52 % и ёки 70,3 млн. доллари асосан инвестиция лойиҳалари учун зарур бўлган замонавий дастгоҳлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари олиб келинган.
Юртбошимиз сўзлари билан айтганда фуқароларимиз турмуш даражасини ошириш, тадбиркорларимиз томонидан яратилган маҳсулотларини экспорт қилиш ва янги экспорт йўналишларини ишлаб чиқиш билан боғлиқдир.
Туманда ўтган 5 йил давомида 187 та корхоналари экспорт фаолиятига жалб этилиб, ушбу корхоналар томонидан 63.5 млн. долл. қийматидаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилган ҳамда 10 дан зиёд давлатларга 17 ҳилдаги махсулотларини экспорт қилган. Жумладан, энг кўп экспорт қилинган давлатлар қуйидагилар хисобланади:
Қирғизистон – 14,6 млн. долл.лик асосан Қурилиш махсулотлари, қуритилган ва хўл мева сабзавотлар;
Россия Федерацияси – 22,5 млн. қуритилган ва хўл мева сабзавотлар, трикотаж махсулотлари.
Бу борада январ-ноябр режасини 87%га, яъни 14,6 млн. долл.га (саноат махсулотлари – 411 %га, 4,4 млн. долл., қишлоқ хўжалик махсулотлари – 73%га, 10,2 млн. долл.) га бажарилган, йил якуни билан 95,0%га, яъни 17,1 млн. долларга ҳамда 2022 йилда 18,3 млн. долларга етказиш таъминланади.
Шунингдек, 2022 йилда қиймати қиймати 2 трлн. 942 млрд. сўмлик 44 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 1057 та иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, Саноатда 19 та лойиҳанинг қиймати 2 трлн. 824,3 млрд. сўм 876 та иш ўринлари, Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 18 та лойиҳанинг қиймати 114 млрд. сўм 154 та, Қишлоқ хўжалигида 7 та лойиҳанинг қиймати 3,6 млрд. сўм 27 тани ташкил қилади.
45 млрд. сўмлик Кўп қаватли уйлар қуриш ва аҳолига маиший ҳизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш орқали 10 нафар иш ўринлари яратилади. Қишлоқ хўжалигида "ILYOSBEK FAYZI" деҳқон хўжалиги томонидан қиймати 600 млн. сўмлик Иссиқхона фаолиятини ташкл этиш лойиҳасини амалга ошириш орқали 7 нафар иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, 2022 йилда туманда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳисобига 615 та янги иш ўринлари яратилади.
2022 йилда 80 нафардан ортиқ ишсиз фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятни бошлаш, томорқа ерларини ривожлантириш, тикувчилик, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, мева-сабзавотчилик кооперативларини ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш учун Бандлик жамғармасидан субсидиялар ажратилади.
Аҳолини мавсумий ишларга жалб қилиш ва ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига 1740 нафар фуқаролларни бандлиги таъминланади.
Ер ажратиш орқали 1848 мингдан зиёд ишсиз фуқароларни бандликни таъминланади. (“Темир дафтар”даги, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтар”ларига)
Жамоат ишларига жалб қилиш орқали 1250 нафар фуқаролар иш ҳақи тўланадиган мавсумий ишларга жойлаштирилади.
Иккинчидан, Ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати, озиқ овқат ва енгил саноат тармоқлари “драйвер” соҳа сифатида ривожлантирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6244-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида Шўрсув МФЙ худудида жойлашган давлат захира ерларидан жами 60 гектар ер майдонда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Шўрсув кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш учун ажратилди.
Мазкур кичик саноат зонасида ҳозирга қадар ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 3 та қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш КЛАСТЕРЛАРИ (“Farghona West International Cement” ҚК МЧЖ, "Albus Cement Group" МЧЖ ҚК ва "GSR Limeston" МЧЖ) томонидан жами 18 та лойиҳа шакллантирилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 триллион 94 млрд. 783 млн. сўм, шундан, тўғридан-тўғри инвестициялар 215 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2610 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Ушбу кластерлар томонидан 2 трлн. 115 млрд. сўм қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотларининг ҳажми 3 баробарга ортишига эришилади.
Учинчидан, хизматлар ҳажми 2022 йилда 580 миллиард сўмга етказилади, бунда қуйидаги савдо хизматлари, таълим ва тиббий туризм хизматлар драйвер йўналишларда янги лойиҳалар амалга оширилади.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида келгуси 2022 йилда қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 3,6 миллиард сўм бўлган 7 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ва бу орқали 30 та янги иш ўринлари яратилади.
Бешинчидан, Ўзбекистон туманида умумий ер майдони 76 гектар майдонларда 3 та кичик саноат зоналари мавжуд бўлиб, шундан 1 тасида 10,0 гектар Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилган.
Келгуси йилда умумий қиймати 3 трлн. 194 млрд.сўмни ташкил қилувчи 35 тага яқин лойиҳалар жойлаштирилади, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 3600 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Мисол учун, Шўрсув МФЙ ҳудудида жойлашган “Шўрсув” кичик саноат зонасидаги “FARGHONA WEST INTERNATIONAL CEMENT” ҚК МЧЖ томонидан қиймати 215 млн. долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш натижасида 600 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Шунингдек, "Albus Cement Group" Ўзбек-Турк Қўшма Корхонаси томонидан 10 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва 800 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Олтинчидан, Ўзбекистон туман бўйича 2022 йилда 31 минг 500 нафардан зиёд пенсия ва нафақа олувчиларга 275 400 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг 11.08.2021 йилдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси бирлаштирилиб, ўрнига кам таъминланган оилаларнинг болалари учун ягона нафақаси жорий этилди.
Мазкур нафақа 18 ёшгача (амалда 14 ёшгача) бўлган болалар учун 12 ой (амалда 6 ва 12 ой) муддатга тайинланади, нафақа миқдори 3 ёшгача бўлган болалар учун кўпроқ миқдорларда тўланади, нафақа кам таъминланган оиланинг ҳар бир боласи учун тўланади.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кўламини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадидиа келгусида қуйидаги тизимли ишлар амалга оширилади.
2022 йилда 6750 оилага, 28,2 млрд.сўмлик янги турдаги бола нафақаси ва моддий ёрдам билан қамраб олиш режалаштирилмоқда.
Кейинги йилда асосий вазифа камбағаллик даражасини камида икки баробарга камайтириш ҳисобланади. Ушбу мақсадда тадбиркорлик фаолиятини ва ўзини-ўзи банд қилишни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, томорқа экин майдонидан самарали фойдаланишни янада яхшилаш, меҳнат бозоридаги талабгир касб-ҳунарлар бўйича касбий маҳоратни ошириш ўқув курсларига аҳолини кенг жалб қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари янада кучайтирилади. Ушбу мақсадлар учун ҳар йили ишсиз аҳоли учун субсидия ва грантлар кўринишида мақсадли маблағлар ажратилиши таъминланади.
2022 йилда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган оилаларга берилаётган ижтимоий нафақа турлари ва механизмлари қайта кўриб чиқилади ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тўлиқ қамраб олинади. Жумладан, ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун аризалар электрон тарзда онлайн режимида қабул қилиниши жорий этилади.
Шу билан бирга 2022 йилда ижтимоий ҳимояга хар йили 10,7 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиш кўзда тутилган
Еттинчидан, 2021 йилда маҳаллий бюджет даромади 53,8 млрд.сўмни ташкил этиб, уларнинг ихтиёрида йил якунига 1,2 млрд. сўм қўшимча даромад қолиши кутилмоқда.
Иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар, инвестициялар ҳажмини ошириш, янги лойиҳаларни реализация қилиш ва хуфёна иқтисодиётни жиловлаш ҳисобига 2022 йилда маҳаллий бюджет даромадлари 82,5 млрд сўмга етказилади;
Маҳаллий бюджет даромади барқарорлигини таъминлаш солиқ базасини қуйидаги йўналишларда кенгайтириш ҳисобига таъминланади:
1. Янги ташкил этилган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар сонини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш орқали келгуси йилда солиқ тўловчилар сонини 3660 тага етказиш (2021 йилга нисбатан
544 тага кўп ёки 1,2 баробарга ошириш) ҳисобига бюджетга жами 6,2 млрд.сўм (йилига ўртача 1,2 млрд.сўм) тушум таъминланади;
2. 62,2 га ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотиш ҳамда ушбу ер участкаларида 307 нафар тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳисобига (3260 та янги ишчи ўринлари яратилади) бюджетга 2,1 млрд.сўм (йилига ўртача 0,3 млрд.сўм) жалб этилади;
3. Хуфиёна иқтисодиётнинг улушини камида 10 фоизга қисқартириш ҳисобига бюджетга жами 260 млн. сўм жумладан 2 мингта яширин иш ўринлари ва иш хақи фондини легаллаштириш ҳисобига жами 85 млн.сўм туширилади;
4. Онлай-НКМ, электрон ҳисобварақ-фактуралари орқали товарлар (хизматлар) хақиқий устамасини солиқдан яширишнинг олдини олиш ва товарларни маркировкалаш ҳамда ҳаракатини кузатиш “Э-актив” тизимининг ишга туширилиши ҳисобига тушумлар ҳар йили 15 фоизга оширилиб, бюджетга жами 8,8 млрд.сўм туширилади;
5. Жисмоний шахсларга ҳисобланган маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларни ҳақ эвазига (маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан) йиғиш бўйича солиқ органларида “Волонтерлик” хизматидан фойдаланиш тизимини жорий этиш ва бунинг натижасида ушбу солиқларни йиғиш самарадорлигини 10 фоизга ошириш ҳамда мавжуд солиқ қарздорлигини қисқартириш ҳисобига бюджетга келгуси йилда 2 млрд. сўм туширилади.
Саккизинчидан, давлат хизматлари кўрсатилишини кенгайтириш бўйича, мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар фаол амалга оширилмоқда.
Хусусан, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилди, давлат хизматлари марказлари томонидан қамраб олинган хизматларни кўрсатиш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар сони ўртача икки баробарга қисқартирилди.
Ўзбекистон тумани давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилган давлат хизматлари 2021 йилнинг ўтган 11 ойида 62480 тани ташкил қилмоқда.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнларини уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оида Фармони қабул қилинди. Фармонга асосан, 2022-2023 йилларда яна 87 та янги давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич жорий этилади.
Бугунги кунда туман Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонига нисбатан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонининг улуши бор йўғи 20 фоизни ташкил этади. Бу эса 80 фоиз давлат хизматларидан фойдаланувчилари Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб давлат хизматларидан фойдаланиб келмоқда ва масофадан туриб Ягона порталдан фойдаланиш улуши жуда камлигини билдиради. Ягона порталдаги электрон хизматлардан фойдаланувчилар улуши 2022 йилгача 20 фоиздан 60 фоизга оширилади.
Қадрли депутатлар, Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Мен ишонаманки, туманимизда 2021 йил якуни билан эришилган ижобий натижалардан, 2022 йилда ҳам ортиғига эришиш йўлини давом эттиради. Бунда, янги йилда “Янги Ўзбекистон”да албатта фидоий депутатларимиз туманимиз фаоллари, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда елкама-елка туриб, салмоқли ишларни амалга оширамиз.
Шу ўринда, барчангизга сиҳат саломатлик, оилангизга хотиржамлик, бахту – саодат, бугунги машақатли ва шарафли ишларингизда Яратганни ўзи мададкор бўлишини тилаб қоламан. Кириб келаётган янги йил барчангизга муборак бўлсин.
Эътиборларингиз учун катта раҳмат