Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги яна 3 та маҳаллага янги трансформаторлар ва таянч устунлари етказиб келинди
2021-12-17 15:50:51 141
Ўзбекистон тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида электр таъминоти сифатини янада яхшилаш юзасидан амалий тадбирлар босқичма-босқич бажарилмоқда.
Хусусан, шу мақсадда куни-кеча тумандаги “Катта Тагоб” ва “Бегобод” МФЙларига ўрнатиш учун ҳар бири 160 кВА қувватга эга бўлган 2 та янги трансформатор ҳамда “Даштчўлпон” МФЙнинг Оқёзи қишлоғига ўрнатиш учун 30 та янги таянч устунлари етказиб келинди.
Қайд этилишича, туман энергетиклари томонидан тез муддатларда ушбу янги жиҳозларни белгиланган ҳудудларга ўрнатиш билан биргаликда, ҳудудларда тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич давом эттирилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги