Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бўлажак ҳоким ёрдамчилари малака оширмоқда
2021-12-15 09:37:48 127
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги қарорига асосан, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан эътиборан бутунлай янги тизим – ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда.
Ўзбекистон туманида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилигига номзодлар учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши бўйича малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.
Туманда бўлиб ўтаётган семинар-тренинг ва амалий машғулотлар шу йилнинг 9-17 декабрь кунлари Фарғона давлат университетида муваффаққиятли малака оширган тренерлар томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги